UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0

03 дек 19:08
Янгиликлар

Велоспорт

Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Тошкентдаги қитъа чемпионатига тайёргарлик жараёни билан танишди

Теглар :  Велоспорт
Хабарингиз бор, 2019 йилда Тошкент шаҳри велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Мазкур нуфузли мусобақага тайёргарлик жараёнини кўздан кечириш мақсадида юртимизга Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) президенти Осама Аҳмад Абдулла Ал Шафар, вице-президент Амарджит Сингх, бош котиб Онкара Сингхлар ташриф буюрдилар.

Осама Аҳмад Абдулла Ал Шафар бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 22-28 апрель кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига олиб борилаётган тайёргарлик, шунингдек, баҳслар ўтказиладиган "йўл харитаси"ни кўздан кечиришди. Бундан ташқари, 2019 йилги Осиё чемпионати ташкилий қўмитаси директори Хофер Роланд ҳамда директор ёрдамчиси Неуманн Андре, Халқаро велосипедчилар иттифоқи вакили (UCI) Фарход Алиев мусобақа бўлиб ўтадиган жойга ташриф буюриб, автомагистрал йўлларнинг ҳолати, меҳмонхоналарни кўришди.

Қайд этиш лозимки, юртимизда илк маротаба ўтказиладиган ушбу Осиё чемпионатида Токио 2020 Олимпиадасига лицензиялар ўйналади. Мусобақада қитъамизнинг 40 га яқин мамлакатидан 600 нафардан зиёд велоспортчи иштирок этиши кутилмоқда. Осиё чемпионати жаҳонга машҳур "Евроспорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилиниши ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, "Миллий" стадионида Осиё велоспорт конфедерацияси мутасаддилари иштирокида ижроқўм йиғилиши ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев ҳам иштирок этди. Йиғилиш давомида Осиё чемпионатига тайёргарлик даражаси, мусобақа бўлиб ўтадиган автомагистрал йўлларнинг ҳолати, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилиниб, таклифлар берилди.


Бундан ташқари, Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) ҳамда "UzReport TV" телеканали ўртасида Ўзбекистонда ўтказиладиган Осиё чемпионатини ёритиш хуқуқини берувчи келишув имзоланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг