UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0 10:45Криштиану Роналду ўзи билан боғлиқ шов-шувли вазият бўйича барчасини айтиб берди 0 10:19UFC Fight Night 290 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 09:47Забит RAF лигаси билан шартнома имзолади. Илк рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0

03 апр 17:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Оскар Де Ла Хойя Ортис - Спенс жангини ташкил қилмоқчи

Таниқли промоутер Оскар Де Ла Хойя яна бир ажойиб жанг устида иш бошлаган кўринади, у ўзаро техасликларни уриштириб кўрмоқчи.

Биринчи ўрта вазн тоифасида вақтинчалик WBC чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган Вержил Ортис навбатдаги жангини яримўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Эррол Спенсга қарши ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Ортиснинг промоутери Оскар Де Ла Хойя хабар бермоқда.

Қизиқ томони шундаки, ҳар икки боксчи ҳам Техас штатида яшайди. Промоутернинг сўзларига кўра, айнан шу омил жангнинг томошабоп ўтишига замин яратар экан. Жанг "Даллас Ковбойс" футбол клубига тегишли катта стадионда ўтказилиши мумкин.

"Вержилда навбатдаги жанг учун вариантлар етарли. Тасаввур қилинг, агар биз бу жангни "Даллас" клубининг стадионида ташкил эта олсак, аренага мухлис сиғмай кетади. Бу жанг ҳақида ўйлаб кўриш керак", — дея FightHype нашрига интервью берган Де Ла Хойя.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Ортис кетма-кет иккита жиддий рақиблар билан жанг ўтказди. У аввалига украиналик Сергей Богачук, кейин эса ҳамюртимиз Исроил Мадримовни 12 раунд тўлиқ давом этган жангларда очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. Бир муддат аввал Де Ла Хойя Ортиснинг IBF чемпиони Бахрам Муртазалиев ҳам жанг ўтказиши мумкинлигини айтган эди. 

Маълумот учун, 35 ёшли Эррол Спенс 2023 йилнинг ёзидан бери жанг ўтказмаяпти. Ўшанда у Теренс Кроуфордга ютқазиб қўйганди. Аввалроқ, Premier Boxing Champions компанияси Спенс учун биринчи ўрта вазнда WBC ва WBO йўналишлари чемпиони Себастьян Фундорага қарши жангни ташкил қилмоқчи бўлганди. Аммо Эррол Фундорага қарши рингга чиқишдан бош тортган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг