UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

05 дек 08:48
Янгиликлар

Велоспорт

Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти велоспорт федерациясида меҳмон бўлди

Теглар :  ВелоспортМОҚ
МОҚ раҳбарияти федерация ҳамда ассоциацияларнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик тақдимоти билан танишишда давом этади.

Кеча куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг режалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу спорт Олимпия ўйинларида энг кўп лицензия ва медаллар жамланмаси ўйналадиган йўналишлардан ҳисобланади. Бироқ сўнгги Олимпиадаларда велоспортчиларимиз кам сонли йўлланмалар билан чекланиб қолишмоқда. Суҳбат давомида ушбу жиҳат танқид остига олиниб, келгусида терма жамоамиз йўлланмалар билан чекланиб қолмай, совринли ўринлар учун курашиши лозимлиги билдирилди.

Федерация масъуллари айни шу мақсадда терма жамоаларга уч нафар хорижий мураббий жалб этилгани, улар режа асосида нафақат катталар, балки ёшлар жамоаси билан ҳам ишлаб бориши кўзда тутилганини таъкидлашди.

Мутасаддилар ташриф давомида федерациянинг моддий техник базасини ҳам кўздан кечиришди. Ўрганиш ишлари давомида клублар фаолиятини янада кучайтириш, уларнинг нуфузли халқаро мусобақалардаги иштирокини таъминлаш каби мавзуларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг