20 окт 13:08
Янгиликлар
Бокс/ММА

"Овозингни ўчир!". Ренье де Риддер Чимаевни ҳақорат қилди + ФОТО
Нидерландиялик 35 ёшли Ренье де Риддер ўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Хамзат Чимаевнинг ўз манзилига йўллаган ҳақоратли сўзларига жиддий "ответ" қилди.
Риддер кеча тонгда Ванкувер шаҳрида ўтган UFC турнирининг асосий жангида рейтингда ўзидан беш поғона қуйида бораётган америкалик Брендан Алленга техник нокаут билан имкониятни бой берганди.
"Овозингни ўчир!", — дея ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоқдаги саҳифасига суратлардан иборат коллаж жойлаб, унинг остида изоҳ қолдирган Риддер.
Алленга ютқазиш ортидан Риддер 5 та ғалабали сериясини йўққа чиқарганди. Бу унинг фаолиятидаги учинчи мағлубияти эди. Ҳисобида 21 та ғалаба бор. Аллен эса аксинча, ғалабасидан кейин Чимаевни октагонга чорлади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар