UZ

Сўнгги янгиликлар

14:02WTT Youth Contender Tashkent турнирида дастлабки ғолиблар маълум 0 13:41Муҳаммад Мокаев Илия Топуриянинг Лигасида жанг қилади (ПОСТЕР) 0 13:20Дзюдочиларимизнинг Дукентдаги машғулотлари режа асосида давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:59Арбелоа Мбаппе сўзларига муносабат билдирди 0 12:38Хотамбек Бойназаров Mangu 3 турнирида жанг қилади + ФОТО 0 12:17Ричард Торрес Жалоловга қарши проф бокс жангида ўз имкониятини юқори баҳолади 0 11:56Халқаро стол тенниси федерацияси президенти Ўзбекистонда! (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 11:35Гуруҳдошимиз Колумбия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди 0 11:14Илия Топурия: "Исламни ҳурмат қиламан. Умид қиламанки, жангимиз ўтказилади" 0 10:53Жейк Пол: "Ронда Роузи Илия Топурияга қараганда кўпроқ гонорар олади" 0 10:32Шон Стрикленд жанглардан номаълум муддатга четлатилди 0 10:11Эрон терма жамоаси ўйинчилари ЖЧ-2026да иштирок этиш учун ҳалигача АҚШ визасини олмади 0 09:50Grand Chess Tour: Super Chess Classic Romania 2026. 1-турнинг барча партияларида бир хил натижа қайд этилди 0 09:29Икки нафар слаломчимиз Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилди 0 09:08Mangu 3 турнири учун яна учта жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0

01 дек 12:29
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Ўзбек Кураши Олимпиада ўйинларига киритиладими?

Шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловларга қизғин тайёргарлик кетмоқда.

Ҳар бир вилоятда номзодлар ўз тарафдорлари билан сайловолди учрашувлари ўтказиб, дастурларини тақдим этишяпти. Халқимиз бу жараёнда фаол иштирок этаётгани уларнинг сиёсий билими тобора ортгани, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳисси юқори эканини англатади.

Спорт журналисти эканимдан келиб чиқиб, эътиборимни тортган жиҳат шу бўлди – у ҳам бўлса, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Сарвар Отамуродов дастурида спортга оид алоҳида банднинг борлиги. Тўғри, ушбу соҳа мамлакатимизда жуда яхши ривожланган. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун жуда катта куч ва эътибор қаратган эди. Айнан ана шу эзгу ғояларни жадаллик билан давом эттиришни мақсад қилган Сарвар Отамуродов ўз дастурида “Фарзандлари соғлом ва баркамол юрт қудратли бўлур”, “Баркамол авлод – миллат таянчи” тамойиллари асосида турли соҳаларида бир қатор вазифаларни амалга оширишини ният қилганини билдирди. Номзод дастурида миллий қадриятларимиз, матонат, жасорат, ватанпарварлик ва инсонпарварлик асосларини ўзида ёрқин мужассам этган ўзбек курашини Олимпия ўйинлари қаторига киритиш мақсадида Халқаро кураш федерацияси ҳамда Халқаро олимпия қўмитаси билан алоқани ҳар томонлама мустаҳкамлаш масаласи устувор вазифалардан бири этиб белгиланганини кўриш мумкин. Шу боис партия миллий курашни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, курашчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мазкур спорт тури билан шуғулланувчилар сафини кенгайтириш, кураш билан шуғулланиш учун ёшларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор тадбирлар, мусобақалар ўтказиб келмоқда.

Ўзбек кураши ҳақида гап кетганда, бундан ўн йиллар муқаддам ушбу спорт турини оммавий ахборот воситаларида пешма-пеш ва кенг ёритиш анъанага айланганини эслаш кифоя. Сўнгги йилларда мана шу эътибор бироз сусайгандек. Яқинда Ҳиндистоннинг Кочи шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини матбуот нашр­ларимиз фақат хабар тарзида ёритгани эътиборимни тортди. Чемпионатни ёритиш учун мамлакатимиздан бирорта ҳам журналист бормагани қизиқ. Терма жамоамиз ёшлари чемпионатнинг энг яхши жамоаси, деб топилди. Авваллари камида икки-уч нафар мухбир ёки телеоператор жаҳон чемпионатларини воқеа жойидан кузатиб, туркум репортажлар тайёрлаб қайтарди. “Sport” телеканалининг сунъий йўлдош орқали ушбу мусобақадан репортаж тайёрлаш имконияти ҳам бор эди. Негадир бунга ҳафсала қилинмади.

Уч йил аввал олимпия спорт турларини ривожлантириш талаби билан уч босқичли спорт тизими мусобақалари дастуридан кураш ва белбоғли кураш ҳам чиқариб ташланган эди. Ўтган йилдан бошлаб бу турлар яна дастурга киритилди ва мусобақалар бошланганидан қувондик.

Аслида миллий спорт туримизни ўзимиз қадрлашимиз керак. Олимпия ўйинлари дастурига киритиш учун Япония каратэ учун, Жанубий Корея таэквондога жонбозлик қилгандек қайғуришимиз керак. Ҳиндистонда ўтказилган Халқаро кураш ассоциациясининг XVI конгрессида Тошкентда 2017 йил Ислом Каримов хотираси учун халқаро турнир ташкил этиш ташаббуси билан чиқилгани ва бу бир овоздан маъқуллангани кишини жуда ҳам хурсанд қилди. Демак, яна ишлар жадаллашяпти.

Кураш аждодларимиз томонидан яратилган миллий қадрият ҳисобланади. Уни авайлаб-асрашимиз, келгуси ривожи учун жон койитишимиз керак. Халқаро кураш академияси ишини жонлантириш, нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунё бўйлаб унинг оммалашишига катта сармоя ажратилиши лозим. Тўғри, кураш ёпиқ иншоотларда ўтадиган Осиё ўйинлари (2017 йил, Туркманистон, Ашхобод), ёзги Осиё ўйинлари (2018 йил, Индонезия), Осиё соҳил ўйинлари дастурига расман киритилди. Бу борада дастлабки қадамлар ташлангани рост бўлсин.

Бугун кураш спорт тури сифатида дунё миқёсида эътироф этилмоқда. Бу халқимизнинг катта ютуғи, бахти ва ифтихори, – деди Ўзбекистон полвонлар миллий маркази раиси Норқули Юсупов пойтахтимизда ташкил этилган миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбатида. – Кураш халқаро ассоциациясининг 130 га яқин давлатда федерациялари ишлаб турибди. Миллий курашимизнинг аёллар ва ўсмирлар ўртасида ҳам оммалашаётгани уни Олимпия ўйинлари сафидан ўрин олишига имкон яратади. Бу муваффақиятлар, албатта, ҳар биримизни ғурурлантиради.

Курашнинг Олимпия ўйинлари дастурига кириши ҳозирча бир орзу, холос. Аммо тинимсиз ҳаракат орқали бунга эришиш мумкин. Шу кунларга етиш, Олимпия оиласида кураш мусобақаларини кўриш барчамизга насиб этсин!

Фазлиддин САТТОРОВ

“News Arena” газетасининг 29-сонидан (2016 йил) олинди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
02 дек 09:18:17
КОНЪСУЛ
Мақолада кўраш спорт турини олимпиада уйинлари дастурига киритишда қандай талабларни бажариш лозимлиги, қаерда ва ким томонидан мақулланиши, қай тартибда тарғиботни олиб боришлик ва нечанчи йилларда олимпиада дастурига киришига эришишимиз мумкин каби аниқ факт ва рақамлар билан ёритиш лозим эди мақолани. Қуруқ фалсафий фикр билан обқочмасдан.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг