UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

02 мар 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон бокс федерациясининг Қашқадарё вилояти бўлимига янги раис сайланди + ФОТО

Теглар :  Қашқадарё
Сўнгги йилларда Республикамизда бокс географияси янада кенгайди, юртимизнинг турли ҳудудларидан, чекка-чекка қишлоқлардан иқтидорли боксчилар етишиб чиқмоқда.

Аммо, очиғини тан олиб айтишимиз лозимки, Қашқадарё вилояти мисолида бундай дея олмаймиз. Бу эса ўз навбатида вилоят боксида ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга ошириш лозимлигидан дарак бериб турганди.

Баҳорнинг илк куни, 1 март санасида Ўзбекистон бокс федерецияси Қашқадарё вилояти бўлимининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, Қашқадарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Комил Холматов, Қашқадарё вилоятида бокс билан шуғулланаётган спортчи ва мураббийлар, спорт фахрийлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. 

Йиғилишни Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев олиб борди. Кун тартибига биноан, сўзга биринчи бўлиб вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Комил Холматов чиқиб, вилоят боксини ривожлантиришда юзага келаётган муаммолар, камчиликлар ҳақида гапирди. 

Шундан сўнг ташкилий масалаларга ўтилди. Ўзбекистон бокс федерацияси Қашқадарё вилояти бўлимига янги раҳбар сайлаш кун тартибидан ўрин олган асосий масалалардан бири эди. Унга кўра, ушбу лавозимга Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Яхшиевич Холбоев номзоди маъқул кўрилди. Бўлим ижрочи директори сифатида эса Қашқадарё вилояти "Темурбеклар ҳарбий мактаби" раҳбари Жаҳонгир Аннаев фаолият олиб борадиган бўлди. 

Шундан сўнг, сўзга Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов сўзга чиқди ва вилоят боксидаги муаммолар, сўнгги 10 йилликда катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатида Қашқадарё заминидан совриндор спортчилар йўқлиги, бу эса вилоят боксида тегишли тизим йўлга қўйилмагани билан боғлиқ эканлиги ҳақида гапирди. Янги раҳбарият билан юзага келган кўп йиллик муаммо ва камчиликлар бартараф этилишига ишонч билдирди ва вилоят боксини ривожлантириш борасида ўзининг тегишли тавсияларини берди. 

Тадбир давомида ўзбек боксининг яқин ўтмишдаги юлдузлари Муҳаммадқодир Абдуллаев ва Ўткирбек Ҳайдаровлар ҳам иштирок этишди ва сўзга чиқиб, вилоят бокси ривожига ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр эканликларини таъкидладилар. Дарвоқе, ушбу икки бокс юлдузи эндиликда вилоят бокс федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилишади. Келишувга биноан Андижон ва Қашқадарё вилояти терма жамоалари биргаликда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишди. 

Тадбир сўнггида вилоят бокси ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган бир қатор бокс фидойиларига эсдалик сифатида тўн кийдирилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон бокс федерацияси Қашқадарё вилояти бўлимининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз якунига етди. 

Шундан кейин мутасаддилар яқинда барпо этилган "Бокс маркази"ни бориб кўришди. С.Полатов у ерда вилоятдаги бокс мураббийлари билан суҳбатлашди, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммолар билан қизиқди. Сўнгра ёш боксчилар билан мулоқот қилди.

Қарши Олимпия захиралари коллежига ташриф давомида эса, ушбу таълим масканидаги спорт заллари, шароитлар кўздан кечирилди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон бокс федерацияси ишчи гуруҳининг Қашқадарё вилоятига сафари ўз якунига етди. 








Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг