UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0

02 июл 15:19
Янгиликлар

Париж-2024

Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 Олимпиадасига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди (+ФОТО)

Теглар :  Париж-2024
Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон спорт делегациясини Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими ташкил этилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси Танзила Нарбаева, Вазирлик, Милий Олимпия қўмитаси, федерация раҳбарлари, спортчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Бокс бўйича жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Абдумалик Ҳалоков ҳамда қиличбозлик бўйича Осиё ўйинлари ғолибаси, "Шуҳрат" медали соҳибаси Зайнаб Дайибекова Париж-2024 Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари бўлиши расман эълон қилинди. 

Тадбирда сўзга чиққан Абдулла Арипов ўз нутқида Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат томонидан бериладиган мукофот пуллари ҳақида хабар берди. Унга кўра, Олимпиада чемпионлари 200 000, кумуш медаль соҳиблари 100 000, бронза медал совриндорлари эса 50 000 долларга эга бўлади. 

Ўзбекистон спорт делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида миллий брендимиз ҳисобланган 7Saber либосларида иштирок этади. Токио-2020 Олимпия ва паралимпия ўйинларида ҳам спорт делегациямиз 7Saber экипировкаларидан фойдаланган эди. Ўтган йили Осиё ўйинларида ҳам ушбу бренд терма жамоамиз делегациясини кийинтирганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг