UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

14 окт 11:44
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон гольф федерациясига янги раҳбар сайланди

Теглар :  МОҚГольф
Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон гольф федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон гольф федерациясининг фахрий раиси Фёдор Ким, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар раҳбарияти иштирок этди. Тадбирни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди ва иштирокчиларни кун тартибидаги масалалар билан таништирди.

Унга кўра, даставвал федерациянинг амалдаги раиси Абдулҳамид Латифжонов ва 4 нафар раис ўринбосарларининг ўз хоҳишларига кўра лавозимларидан озод этилиши ҳақидаги аризалари кўриб чиқилди. Аввалги раҳбариятнинг аризаси қаноатлантирилгач, федерацияга янги раҳбар ва унга ўринбосарлар сайлаш, президиум таркибини шакллантириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибининг кейинги масаласига ўтилар экан Ойбек Касимов федерация раислигига Тоҳиров Дилшод Носиржонович номзодини илгари сурди. Қатнашчилар бир овоздан ушбу номзодни маъқуллашди ва Дилшод Тоҳиров Ўзбекистон гольф федерациясининг раиси этиб сайланди. Шунингдек, Парпиев Бобур Ботирович федерация раисининг биринчи ўринбосари, Угай Александр Фёдорович ҳамда Мирзакаримов Сардор Анварович раис ўринбосари лавозимига сайланишди.

“Билдирилган ишонч учун катта раҳмат. Янги лавозимини бажариш давомида бор куч-ғайратимни ишга солишга ваъда бераман. Насиб қилса, янги жамоамиз билан гольф спортини мамлакатимизда янада оммалаштириш ва унинг ривожини янги босқичга олиб чиқиш йўлида биргаликда меҳнат қиламиз”, – деди Дилшод Тоҳиров.

Тадбир давомида Рустам Шоабдураҳмонов ва МОҚ вице-президенти Сакен Полатов ҳам сўз олиб, янги раҳбариятнинг фаолиятида омад ва зафарлар тилаб ўтишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг