UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

24 авг 12:20
Янгиликлар

Бошқалар

Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида гольф бўйича Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнири бўлиб ўтди.

Икки кун давомида ўсмирлар ўртасида турли ёш тоифасида ташкил этилган халқаро мусобақада етти мамлакат — Қозоғистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Қирғиз Республикаси, Ўмон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистоннинг энг яхши ёш гольфчилари ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Турнир "Nurtau" va "Zhailjau" гольф клублари майдонларида "Stroke Play (Gross)" форматида ўтказилди. Унда ғолиблар 36 та лунка бўйича энг кам зарбалар йиғиндиси асосида аниқланди.

Ҳар бир раунд спортчилардан максимал диққат-эътибор, тактик фикрлаш, матонат ва энг мураккаб ўйин вазиятларида тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини талаб қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Алибек Иноятов ёш тоифасидан қатъи назар, турнирнинг энг яхши мутлақ натижаси учун "BEST GROSS" махсус соврини билан тақдирланди. Ушбу мукофот анъанавий тарзда мусобақа давомида энг юқори ўйин даражасини намойиш этган спортчига топширилади.

Қозоғистон гольф федерациясида таъкидлашларича, турнирнинг асосий қадриятларидан бири бу нафақат медаллар учун кураш, балки ёш спортчилар учун халқаро мусобақа тажрибасини орттириш, ўз кучларини энг кучли тенгдошлари билан ўйинда синаб кўриш, тажриба алмашиш ва катта жаҳон гольф ҳамжамиятининг бир қисмига айланиш имкониятидир.


Ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медаллар

Амира Талипова — (Girls 15-16 ёш)

Алибек Иноятов — (Boys 15-16 ёш)


Кумуш медаль

Максим Пак — (Boys 13-14 ёш)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг