UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0 11:14Хамзат Чимаев UFC`даги навбатдаги жанги бўйича вазиятга ойдинлик киритди 0 10:43Мессидан сўнг Аргентина терма жамоасини сардори ким бўлиши маълум 0 10:12"Ана шу қора йигит". Раҳмонов треш-ток учун UFC`нинг қайси жангчисини калтакламоқчи эканини айтди 0 09:41UFC’да Жастин Гэтжи ва Илия Топурия ўртасидаги реванш жанги муҳокама қилинмоқда 0 09:10Тони Фергюсон чемпионлик камарини собиқ футболчидан ҳимоя қилади 0 08:39Sofascore. Каримов "Лугано" сафида илк бор тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинида неча баҳо олди? 0 08:08Майкл Пейж Нурсултон Рўзибоевга қарши жангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди 0 17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0

20 янв 18:10
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Лондонда Англия крикет фонди раҳбарлари билан учрашди

Теглар :  Крикет
Крикет спорт турини мамлакатимизда кенг кўламда ривожлантириш учун Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Крикет ривожлананган давлатлар билан халқаро ҳамкорлик ишларига эса федерация раиси Азиз Михлиев томонидан алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, айни кунларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб турган  крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев бошчилигида федерация бош котиби Фазлиддин Ибодуллаев ҳамда Ўзбекистон (U-19) миллий крикет жамоаси сардори Алишер Ғайбуллаевлар кеча 19 январь куни Лондон шаҳрида жойлашган Ўзбекистон элчихонасига ташриф буюришди. Федерация вакиллари Ўзбекистоннинг Буюк Британиядиги фавқулодда ва мухтор элчиси Равшан Усманов ва консул Бахтиёр Ходжаевлар билан биргаликда Англиянинг «Bat for a chance» беғараз крикет фонди раҳбарлари Виллиам Гаффней ва Омар Кҳан, Европа ва Осиё мамлакатлари бўйича иқтисодий-сиёсий масалаларда маслаҳат берувчи «Belgrave Europe» компания раиси, жаноб Фред Ҳаррисон ва Иқтисод ва туризмни ривожлантириш бўйича консультант ва ёзувчи Софий Ибботсонлар билан Ўзбекистонда Крикет спортини ривожлантириш масалаларида давра суҳбатини ўтказишди. Қувонарлиси, учрашув доирасида крикет спорт турини мамлакатимизда кенг ривожлантириш борасида қатор  келишувларга эришилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг