UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0

03 фев 21:59
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси махсус тадбирлар ташкил этди + ФОТО

Теглар :  Паралимпия
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси хайрли тадбирга қўл урди.

Бу иштирокчиларнинг аксарияти  мамлакатимиз чекка худуларидан  келган ва улар ўз имкониятлари қандай намоён этишни ҳам билмаган.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 май куни имзолаган “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил   5 ноябрь куни имзолаган “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан навбатдаги “Париж саир йўл” лойиҳасининг дастлабки  босқичи  амалга оширилди. Лойиҳанинг аҳамиятли жиҳати шундаки, у ҳар бир иштирокчида келажакга умид кўзи билан қарашни, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш учун етарли шароит борлигини намоён этди. 



Илк босқичда  нанизм касаллигига чалинган инсонлар орасида паралимпия спортига қизиқиши бўлган 150 нафарга яқин юртдошларимиз Тошкент шаҳрига ташриф буюришди ва улар  дастлаб махсус тиббий текширувдан ўтказилди. 

Сўнгра иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда пара пауэрлифтинг, пара енгил атлетика ва пара сузиш спорт турларида ўзларини синаб кўришди. Мураббийлар айнан мана шу кўрик давомида ҳар бир иштирокчининг имконияти қайси паралимпия спорт турига мос тушиши бўйича хулосага келиб, уларни ушбу спорт тури бўйича мунтазам машғулотларга жалб этади.



Қувонарлиси иштирокчилар орасидан айримлари хатто Осиёда рекорд кўрсаткични қайд этган спортчилар билан тенглаша олиши мумкин эканликларини ўзлари ҳам билмаган. 

Юртдошларимиз ўз ҳаётида  янги саҳифа очилаётганлигини ушбу тадбир орқали  ҳис этдилар ва юртбошимиз ғамхўрликларидан улар ҳам четда қолмаганликларини дилдан туйдилар.


3 кун давом этган тадбир сўнггида барча иштирокчилар Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида жам бўлди. Бу ерда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида айнан мана шу классда ядро улоқтириш бўйича олтин медални қўлга киритган Бобуржон Омонов қатнашди ва ўзи каби спортга илк қадамларини қўяётган инсонларга ўзига ҳос мотивация берди. 

Шундан сўнг барча қатнашчилар маданий ҳордиқ олишлари учун қўмита томонидан пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига экскурсиялар ташкил этилди. Буларнинг барчаси иштирокчиларга олам-олам қувонч ва унутилмас хотираларни тақдим этди.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси бу каби саралаш тадбирларини келгусида ҳам давом эттиришни режалаштирган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг