UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0

22 июн 12:26
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Ўзбекистон рекорди Тарасенко учун ярим финалга чиқишга камлик қилди

Теглар :  Сув спорти
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ҳамюртимиз Алексей Тарасенко 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича саралаш босқичида қатнашди. Вакилимиз масофани 49.35 сонияда сузиб ўтиб, ушбу дастурда Ўзбекистон рекордини янгилашга муваффақ бўлди. 

Мазкур йўналишда ярим финалга энг паст натижа билан йўл олган спортчи 48.51 сонияда маррага келди. Алексейнинг вақти эса якунда ўттиз биринчи натижа сифатида қайд этилди. 

Шу тариқа Тарасенко Будапешт шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Маълумот учун, бундан олдинги мамлакат рекорди Хуршид Турсуновга тегишли бўлиб, янгисидан 0.10 сонияга пастроқ бўлган.

Шунингдек, синхрон сузиш бўйича терма жамоамиз аъзолари Диана Онкес ва Зиёдахон Тошхўжаева жуфтлиги (Анна Вашенко захира спортчи) саралаш баҳсларида иштирок этди. Эркин дуэт дастурида қатнашган вакилларимизнинг чиқиши ҳакамлар томонидан 81.3333 балл билан баҳоланди. 

Афсуски, ушбу натижа терма жамоамиз аъзоларига финал йўлланмаси учун етмади. Умумий ҳисобда ўн тўртинчи поғонани қайд этган вакилаларимиз қитъамиз миқёсида фақатгина хитойликлардан кам очко жамғаришди. Финал босқичига эса 12 жамоа йўлланма олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг