02 сен 19:17
Янгиликлар
Триатлон

Ўзбекистон сафидаги франциялик триатлончи Куиндос Осиё чемпионатида совриндор бўлди
Бу ҳақда Ўзбекистон триатлон федерацияси хабар берди.
"Триатлон бўйича Истанбул-2025 Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Жереми Қуиндос фахрли 3-ўринни эгаллади. Жереми 1,5 км сузиш, 38,5 велоспорт ва 10 км югуриш босқичларини босиб ўтиб, 1:49:03 натижа билан учинчи бўлиб якунлади.
Жеремини совринли ўрин билан табриклаймиз ва унга янада ёрқин муваффақиятлар тилаймиз!", дейилади хабарда.
Ҳавола :
Манба : t.me/triathlon.uz
Фикрлар