16 авг 15:21
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC 330 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Ислам рўйхатда борми?
Бугун Филадельфияда бўлиб ўтган UFC 330 турнирининг тўрт нафар иштирокчиси 100 минг долларлик қўшимча мукофот пулини қўлга киритди.
Турнир доирасидаги ҳеч бир жанг "Кечанинг энг яхши жанги" деб топилмагани боис, барча жангчилар "Оқшомнинг яхши чиқиши" учун бонусларга эга бўлишди.
Мукофотланганлар қаторида қирғизистонлик Миктибек Оралбайни "нинжа" бўғиш усули билан таслим этган Жеремия Уэллс, Эдуардо Энрикени "твистер" усули билан мағлуб этган Чарльз Жонсон, Мансур Абдул-Малик устидан орқадан бўғиш усули билан ғалаба қозонган Дастин Штолтсфус ҳамда Кауи Фернандесни нокаутга учратган Желин Тёрнер бор.
Шунингдек, муддатидан олдин ғалаба қозонганлари учун Эстебан Рибович, Донте Жонсон, Лукас Фернандо ва Нил Магни 25 минг долларлик қўшимча бонуслар билан тақдирландилар.

Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар