UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

06 апр 12:19
Янгиликлар

Самбо

Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов Халқаро самбо федерацияси расмий сайти учун интервью берди

Халқаро самбо федерацияси расмий сайти Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов билан ташкил этилган интервьюни тақдим этди.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати ушбу интервьюнинг ўзбек тилидаги талқинини эътиборингизга ҳавола қилади  

Ушбу интервью "Мемориал А. Харлампиев" Жаҳон кубоги вақтида ташкил этилган. Алишер Рихсибаевич суҳбат давомида ўзбек спортчиларининг халқаро аренадаги муваффақиятлари, вазн тоифалари ўзгаришининг натижаларга таъсири, шунингдек Тошкент шаҳрида ўтказиладиган самбо бўйича жаҳон чемпионати ҳақида гапирди. 


- Ўзбек спортчиларининг Жаҳон кубогидаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Биринчи навбатда Халқаро самбо федерацияси, шунингдек, Россия самбо федерациясига мана шундай спорт байрамини ташкил этгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Яхши биласиз, пандемия сабаб жаҳон миқёсида бундай мусобақалар кам ва биз бунинг ортида қандай меҳнат турганлигини тушуниб турибмиз. 

Ўзбек спортчиларининг иштироки ҳақида гапирсам, агар эътибор берган бўлсангиз, ушбу Жаҳон кубогига биз янгиланган таркиб - Ўзбекистон чемпиони бўлган йигит ва қизлар билан келдик. Биз уларга халқаро майдонда чиқиш қилиб, ўзларини кўрсатишлари ва тажриба тўплашларига имкон бердик. Ҳар қандай спортчи ўз юртидаги ва халқаро аренадаги мусобақада ўзини турлича ҳис қилиши хеч кимга сир эмас.


- Мусобақанинг биринчи куни ўзбек самбочилари учун қай даражада омадли кечди деб ҳисоблайсиз?

- Биз албатта мусобақанинг илк кунидан бундан ҳам яхшироқ натижа кутгандик. Аммо бу спорт, бу ерда натижаларни олдиндан билиб бўлмайди. Шуни айтишим керакки, спортчиларимиз баҳсларга жиддий ҳозирлик кўришганди. Ҳар бир халқаро старт олдидан биз спортчиларни жиддий тайёрлаймиз. Бу сафар биз совриндор спортчиларимизни, жаҳон чемпионларини 4-6 июнь кунлари Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионати учун сақлаб қўйишга қарор қилдик. Бундан ташқари, Ўзбекистон пойтахти 12-14 ноябрь кунлари самбо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Спортчиларимизда ўзларини ҳар томонлама, яхши кўрсатиш имконияти бор. 


- Сўнгги йилларда Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақаларда юқори натижалар қайд этмоқда. Сизнингча, бу нима билан боғлиқ?


- Биласиз, 2019 йилнинг бошидан Ўзбекистон самбо ассоциацияси жамоаси ўзгарди: бош директор, катта мураббийлар, аёллар мураббийлари, ёшларда ҳам шундай. Шунингдек, самбо ассоциацияси раҳбариятида ҳам ўзгариш бўлди. Вице-президентлар, маъмурий таркиб алмашди. Ҳамкасбларим билан бирга Ўзбекистонда самбо ривожи йўлида меҳнат қиляпмиз. Аммо, шуни алоҳида қайд этишимиз лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг спортга, ҳусусан самбога қаратаётган ҳозирги эътибори бўлмаганида, биз бундай натижалар қайд эта олмаган бўлардик. Ассоциация раҳбарияти ва спортчилар учун мамлакат раҳбари томонидан қўллаб-қувватлов борлигини ҳис қилиш жудаям муҳим. 

Натижалар ҳақида гапирсак, Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатида 12-ўринни қўлга киритганди. 2019 йилда эса бешинчи бўлдик. 2020 йили Сербияда ташкил этилган жаҳон биринчилигида эса учинчи ўринга кўтарилдик. Бу биз учун жиддий натижа, олдинга ташланган катта қадамдир. Мен спортчиларимиз ва жамоам билан фахрланаман. 


- Муваффақиятингиз сири нимада?

- Мамлакат раҳбариятининг самбога қаратаётган эътибори ва жамоамизнинг чин дилдан меҳнат қилаётгани. Биз спортчиларга яхши шароит яратиб бериш учун барчасини қиляпмиз. Улар эса ўз навбатида гиламда барчасини кўрсатишмоқда. Албатта биз эришилган натижа билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз ва олдинга интиламиз. Ўйлайманки, биз ҳали самбо мухлисларини яна хурсанд қиламиз. 


- Сиз Республика Президентининг қўллаб-қувватлаши ҳақида гапирдингиз. Бу нимада акс этмоқда?

- Сир эмас, спортда олимпия ва ноолимпия спорт турлари деган тушунчалар бор. Россияда самбо олимпия спорт турлари билан тенглаштирилган, аммо барча мамлакатларда ҳам бундай эмас. Бизнинг Республикамизда масалан самбо 2019 йилга қадар давлат томонидан бир қисм молиялаштирилган. 2019 йилдан бошлаб Худога шукр, бугунги кунгача Ассоциациямиз барча халқаро мусобақаларда - Жаҳон чемпионатидан тортиб, Жаҳон кубогигача юз фоиз молиялаштирилмоқда. Давлат ҳисобидан. Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, шунингдек Миллий олимпия қўмитаси спортчиларимизни қўллаб-қувватлашмоқда. 


- Тушунишим бўйича, қўллаб-қувватлов фақат бу томонлама эмас. Оммавий ахборот воситалари томонидан ҳам ушбу спортга эътибор ошганини биламан. Ўзбекистондаги самбочилар - юлдузлар...

- Фикрингизга қўшиламан. Оммавий ахборот воситалари ходимлари билан фаол ишламай туриб, бундай самарага эриша олмасдик. Биз айнан ОАВ самбони оммавийлаштиришда энг асосий қурол эканлиги тушунамиз. Шунинг учун журналистлар билан ҳамкорлик қиламиз. Сўнгги икки йилда ОАВда, интернет ва ижтимоий тармоқларда самбо ҳақидаги маълумотлар кўпайди. Бу бизнинг Телеграм, Инстаграм ва Фейсбукдаги саҳифаларимизда ҳам кўриниб турибди. Биз имкон даражасида кўриниш берамиз. Сайтимизда манзилимиз, электрон почтамиз, телефон рақамлар ҳақида маълумотлар бор. Улар орқали кўплаб мурожаатлар, изоҳлар бўлади. Биз улар билан самбонинг истиқболи, режалар ҳақида гаплашамиз. 


- Келинг, айни пайтда "Лужники"да ўтказилаётган турнирга қайтамиз (суҳбат март ойидаги Жаҳон кубоги вақтида уюштирилган). Жаҳон кубоги илк маротаба янги вазн тоифаларида ўтказилмоқда. Бу спортчиларингизнинг тайёргарлиги ва натижага қай даражада таъсир кўрсатди? Бунга тайёрмидингиз?

- Тайёр эдик. Ҳар йили февраль ойида биз самбо бўйича Республика чемпионатини ўтказамиз. Бу йил биз ҳам илк маротаба янги вазн тоифасида мусобақани ташкил этдик. Албатта, аввалига спортчи ва мураббийлар учун бу эриш туюлди. Аммо чемпионат лдидан биз мураббий ва ҳакамлар учун семинар ташкил этдик ва у ерда барчасини тушунтирдик. Барчаси вақт ўтгани сайин ўзгаради, одамлар тез ўрганишади ва кўникишади. Ўзим қўшимча сифатида шуни айтишим мумкинки, спортчиларимизнинг кўпи бу ўзгаришлардан хурсанд. Чунки, вазн ташлаш билан боғлиқ масалалар улар учун осонлашди. 


- Аниқроғи, тайёргарлик жараёни ва Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақада қайд этаётган натижалари сиз учун кутилмаган ҳол бўлмади. Вазнлар ўзгариши билан боғлиқ сенсациялар бўлмадими?

- Тўппа-тўғри. Айтиб ўтганимдек, биз бундан ҳам кўпроғини кутгандик. Лекин, барибир натижалардан мамнунман. Биринчи кун давомида тўрт спортчимиз финалгача етиб келди. Иккинчи кун ҳам финалчиларимиз бор. Умид қиламизки, уларнинг барчаси ғалаба қозонишади. 


- 1 январдан саралаш масаласида Халқаро қоидалар кучга кирди. Камар тизимининг йўлга қўйилиши Ўзбекистонда ва жаҳонда самбо ривожига ҳисса қўша олади деб ўйлайсизми?

- Шубҳасиз! Рейтинг ҳар бир спорт турида бўлиши лозим. Самбочилар, шунингдек болалар ҳалигача шаҳар, туман ва бошқа мусобақаларда қўлга киритган медаллари билан юришарди. Камарларнинг пайдо бўлиши самбо билан шуғулланаётган болалар ва ўз ўрнида катталарга ҳам мотивация беради.


- Суҳбатимиз аввалида сиз самбо бўйича Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилиши ҳақида айтиб ўтдингиз. Бундай қарор нима билан боғлиқ?

- 2025 йилда Тошкент ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини қабул қилади. Қарор қабул қилинди ва Тошкент мезбон мамлакат сифатида ушбу мусобақага тайёрланишни бошлади. Биласиз, мезбон давлат ўйинлар дастуридаги спорт турларини ўзи танлайди. Биз Жиисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси билан бу борада музокара ўтказдик ва ташкилотчилардан самбони ҳам ўйинлар дастурига киритилишини сўрадик. Ўзбекистонда самбо ривожланиб келаётгани ҳисобга олинган ҳолда, ушбу ғоя қўллаб-қувватланди.

Ушбу ўйинлар олдидан Тошкент йирик спорт мусобақаларини ҳам ўтказиши керак. Самбо бўйича Осиё ва Жаҳон чемпионати тажриба тўплаш, ўзини кўрсата олиш учун яхши имконият. Аммо асосийси, ушбу спортни мамлакат ва жаҳон бўйлаб оммавийлаштиришдир. 


- Бир йилда икки йирик мусобақа мамлакатингиз учун қийинлик қилмайдими?  

- Халқаро самбо федерацияси ижро қўмитаси бизнинг номзодимизни қўллаб-қувватлаганида жуда хурсанд бўлдик: бу биз учун шараф ва ФИАС тақвимидаги йилнинг энг энг асосий мусобақани ўтказамиз. Биз ўзимизга билдирилган ишончни оқлаймиз. Мусобақа иштирокчилари ва мухлислар ушбу спорт байрамидан ҳақиқий завқ олишлари учун қўлдан келган барча ишни қиламиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг