UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0

08 фев 12:16
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Ўзбекистон сузиш федерациясида ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди

Теглар :  Сузиш
Навоий шаҳрида Ўзбекистон сузиш федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2013–2016 йиллар давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Федерация раҳбарияти ҳамда бош мураббийларнинг ҳисоботи тингланди.



Маълумки, ўтган тўрт йил давомида сузиш, сув полоси, синхрон сузиш ва сувга сакраш турлари бўйича мамлакатимиз спортчилари кўплаб халқаро турнирларда, Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди. Шу билан бирга юртимизда ҳам қатор ички ва халқаро мусобақалар юқори савияда ташкил қилиниб, янгидан-янги иқтидорлар сафи кенгайиб бормоқда.



Конференцияда Ўзбекистон сузиш федерацияси раиси, Сенатор Қувондиқ Санақулов сўзга чиқиб, 2013-2016 йиллар давомида сув спорт турлари бўйича эришилган муваффақиятлар билан бирга, мураббийлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари ҳамда истиқболдаги режалар хусусида атрофлича тўхталиб ўтди. Федерация раҳбари ўз нутқида сув спорти турларини мамлакатимизда янада ривожлантириш, айниқса келажагимиз эгалари бўлган ёшлар орасида оммавийлик даражасини юксалтириш масаласига алоҳида урғу берди.  



“Жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бири қилиб белгиланган. Бугунги кунда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида замонавий сузиш ҳавзалари барпо этилмоқдаки, бу ҳам ўз навбатида ёшларимиз қалбида спортга, хусусан, сув спорти турларига меҳрни шакллантиришда муҳим омил бўлмоқда.

Бизнинг олдимизда турган асосий вазифалардан бири бутун Республикамиз бўйлаб селекция ишларини янада кучайтириш, вилоят ва туманлардаги сув спорт турлари бўйича фаолият кўрсатиб келаётган мутахассисларнинг тажриба ва маҳоратини ошириш йўлида доимий равишда мураббийлик ва ҳакамлик семинарларини ташкил этиш, шунингдек, мамлакатимиздаги мавжуд сузиш ҳавзаларини йил давомида узлуксиз фаолият кўрсатиши ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва вилоят ҳокимликларига таклифлар киритишимиз зарур. Фурсатдан фойдаланиб 2013-2016 йиллар давомида федерацияга кўрсатган фидокорона ёрдами учун “Ўзметкомбинат” АЖ раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдираман”, - деди Қ.Санақулов.  



Йиғилишда жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳрида сув спорт турлари бўйича 9-Осиё чемпионати бўлиб ўтиши режалаштирилгани ва мазкур спорт тадбири юртимизда илк бор ўтказилишини инобатга олган ҳолда, унга ҳар томонлама самарали тайёргарлик кўриш ва спортчиларимиз томонидан юқори натижаларни қўлга киритиш мақсадида, Осиё чемпионатида иштирок этадиган терма жамоамиз аъзоларини қатъий назоратга олиш, спортчилар ва мураббийлар учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.  



2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларига сузиш спорт турида 6 та, синхрон сузишда эса 2 та йўлланмани қўлга киритиш режалаштирилган эди. Бироқ, якунда иккита лицензия қўлга киритилди. Бу борада йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий рухда кўриб чиқилди ва 2020 йили Токио шаҳри (Япония)да ўтказиладиган навбатдаги Олимпиадага лицензияларни қўлга киритиш борасида мақсад ва вазифалар белгиланиб олинди.  



Конференцияда сузиш Федерацияси раҳбариятининг янги таркиби ҳам сайланди. Унга кўра, Ўзбекистон сузиш федерацияси раиси лавозимига “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК бош директори Қувондиқ Санақулов, федерация бош котиблигига эса Алишер Ғаниев бир овоздан сайланди. “Навоий кон металлургия комбинати” ДК бош директори ўринбосари Саиахрол Гулямов ва “Ўзметкомбинат” АЖ бош директори Алик Нурутдинов раис ўринбосарлари этиб сайландилар. Бундан ташқари федерациянинг Раёсати (11 кишидан иборат) ва назорат-тафтиш комиссияси (3 кишидан иборат) аъзолари таркиби сайланди. Қизғин баҳс ва мунозаларга бой тарзда бўлиб ўтган мажлис сўнггида федерациянинг Раёсатига сув спорт турлари бўйича бош мураббийларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини танқидий рухда кўриб чиқиш вазифалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг