UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0

25 июн 18:10
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясида тезкор йиғилиш ўтказилди

Теглар :  Таэквондо
Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг мажлислар залида ташкилотнинг ишини ривожлантириш ва ундаги камчиликларни бартараф этиш мавзусида тезкор йиғилиш ўтказилди.

Унда ассоциациянинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари, бош мураббий, бош ҳакам ва маъмурий-бошқарув ходимлари иштирок этишди. Йиғилишда ассоциация раиси худудий бўлим раҳбарлари билан танишиб, уларнинг талаб ва таклифларини тинглади. Албатта, бугунги кунда бўлимларда иш даражаси қониқарли, деб бўлмайди. Тезкорлик билан янгри режа асосида иш олиб бориш кераклиги, мавжуд камчиликларни бартараф этиб, мураббийлар фаолиятини яхшилаш, йўл қўйилган хатолар устида ишлаб, уларни тўлиқ ўрганиб чиқиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Спортчиларнинг белбоғлар таснифи учун йиғиладиган бадал пулларини қонуний тарзда ҳудудий федерациялар ихтиёрида қолдириш, вилоятларда етишмаётган жиҳозларни аниқлаб чиқиш, Олимпия ўйинлари вазн тоифаси бўйича сараловчи турнир иш режасини тайёрлаш, вилоятлардаги иқтидорли спортчилар рўйхатини тузиш, шунингдек, халқаро ҳакамлик тоифаларига эга реферилар сонини ошириш ва уларнинг халқаро семинарлардаги иштирокларини таъминлаш энг долзарб масалалардан эканлиги қайд этилди. Ушбу йиғилишда белгиланган барча ишлар юзасидан тўлиқ назорат ассоциация раҳбари зиммасида қолдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг