UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

31 окт 11:23
Янгиликлар

Велоспорт

Ўзбекистон велоспорт терма жамоасида Италия ва Германиядан келган мураббийлар иш бошлади

Теглар :  Велоспорт
Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг янги Олимпиада цикли учун тайёргарлик дастури юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда федерациянинг сўнгги йиллардаги фаолияти таҳлил қилиниб, олдинда турган йирик комплекс мусобақаларга тайёргарлик дастури кўриб чиқилди. 

Тадбирда спикер сифатида қатнашган “Tashkent City Professional Cycling Team” клуби менежери Фаррух Худойқулов юқоридаги мавзулар бўйича батафсил маълумот берди. Хусусан, терма жамоамиз илк бор Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида 4 та йўлланмага сазовор бўлгани, клубнинг халқаро майдондаги иштироки ҳақида тўхталди. Шундан сўнг, Тошкент-2025 ёшлар ўйинлари, Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш бўйича дастур билан таништирди. Унга мувофиқ, хорижлик мураббийлар Жузеппе Тони (Италия), Ёхан Домбруш (Германия) Володимир Старчик (Украина) терма жамоамизга жалб этилган. 

Анжуман давомида ОАВ вакиллари билан мулоқот ўтказилди ва унда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг