UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

17 дек 15:49
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистонда IJFнинг “Мактабларда дзюдо дастури” амалда. Кўзгуда Тошкент шаҳри!

Теглар :  ДзюдоIJFТошкент
Маълумки, Халқаро дзюдо федерациясига аъзо мамлакатларда IJFнинг “Мактабларда дзюдо дастури” лойиҳаси кенг амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам бу лойиҳа амалиётга тадбиқ этилган. 

Ёдингизда бўлса, “Мактабларда дзюдо дастури” раҳбари Эстер Штам шу йил Тошкент Гран-приси чоғида юртимизга ташриф буюрган ва Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан учрашган эди. 

Айни пайтда мамлакатимизнинг 20 та ўрта таълим мактабида дзюдо қўшимча машғулот сифатида ўргатилмоқда. Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ушбу мактабларга татами ва бошқа зарур инвентарлар етказиб берилган. 

Халқаро дзюдо федерацияси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда дзюдо ўргатилаётган мактаблар сонини оширишни мақсад қилган ва бу режа босқичма-босқич амалга ошириб борилади.  

Эътиборингизга бугунги кунда Тошкент шаҳридаги 29-мактаб қошида фаолият юритаётган дзюдо тўгарагидаги машғулотлар акс этган суратларни ҳавола қиламиз. Бу ерда истеъдодли мураббий Отамурод Ҳусанов болажонларга дзюдо сир-асрорларини ўргатяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг