UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

24 окт 19:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонда ММАга тақиқ, динда ушбу спорт турига муносабат ва бошқалар. Лилия Шакирова дебют олдидан фикрларини билдирди

Теглар :  Лилия Шакирова
UFC'да ўзбекистонлик илк аёл ММАчи сифатида тарихга кириши кутилаёган Лилия Шакирова ўз интервьюларидан бирида Ўзбекистонда ММАга қўйилган тақиқ ва бошқа масалалар ҳақида гапирди.

Лилия Шакирова: Мен динда жанг қилиш тақиқланганига қарамасдан бунга қарор қилганман. 


- Ўзбекистонда ўтган йилгача ММА билан вазият оғир эди. Бу спорт тури яқин яқингача тақиқда эди. Қиз бола учун бу спортда шуғулланиш, умуман мусобақаларда иштирок этиш қийин бўлмадими?

- Ҳа, бошида буни жуда кўп муҳокама қилишган. Мен залларга кира олмаганман. Аммо мени танийдиган боксчи ва курашчилар билан машғулот ўтказардим. 

Биринчи жангда улар менга тайёрланишга ёрдам беришган эди. Қолганлар эса бунга рози бўлишмаган. "Биз қизлар билан ишламаймиз. Улар нозик бўлишади",-дейишган эди. 

Кейинчалик мен Хитойдаги мусобақада ғалаба қозонганимда улар менда нимадир борлигини, унчалик ҳам нозик эмаслигимни сезишди. Мураббийлар эркак спортчиларга мен билан ишлашни топширишди. Улар ҳам розилик билдиришга мажбур бўлишди. Сабаби, буни мураббий буюрган эди. 

Биз ишлашни бошлаганимиздан сўнг, мен уларга рақобат қила олишимни тушунишди. Улар бор кучлари билан ишлашни бошлашди. 


- Дин тарафлама ҳам бирор тушунмовчиликлар бўлганми? Сабаби, Ўзбекистон мусулмон мамлакат...

- "Ҳа, бошида мени жуда кўп танқид қилишди. "Сен қиз боласан, сен жанг қилишинг керак эмас" дейишди. Аммо, мен жанг қилишни хоҳлар эдим. Мен динда ҳаракатларим тақиқланганлиги ҳақидаги гапларга эътибор бермадим. Жанг қилишда давом этдим. Шу сабабли мен ҳозир Абу-Дабидаман. Ўша пайт қарши бўлганларни барчаси ҳозир мени қўллашади",-деди Лилия Шакирова.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

   
24 окт 19:43:15
Нуриллох Абдуллайев
Dinni hurmat qilmapti. O'zbek qiziga yarashmas ekan.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг