UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0

19 авг 13:25
Янгиликлар

Бошқалар, Токио-2020

Ўзбекистонлик паралимпиячилар томонидан Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига рекорд даражада йўлланмалар қўлга киритилди

Теглар :  Токио-2020
Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинлари бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда.

Ўзбекистонлик паралимпиячилар спортимиз тарихида янги саҳифа очишни ҳозирданоқ бошлаб юборишди десак, асло муболаға бўлмайди. Боиси, Паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа спортчилари Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ йўлланмаларни қўлга киритди. Бу бежизга эмас чунки Юртбошимиз томонидан паралимпиячиларга  берилаётган эътибор ҳамда таёргарлик жараёнининг босқичма-босқич йул харитаси ишлаб чикилганлиги ва бу йул ҳаритада ҳар бир спортчининг жисмоний ҳолатидан келиб чиққан холда алоҳида машғулотларни ташкил этилганлиги сабаб атлетларимиз томонидан қўлга киритилган йўлланмалар сони 55 тага етди.


Йўлланма олган спортчилар спорт турлари кесимида:

Т/рПараспорт турлариЙўлланма қўлга киритган спортчилар  сониҚўлга киритилган йўлланмалар сони
1.Пара енгил атлетика17 нафар*19 та
2.Пара сузиш7 нафар*12 та
3.Пара каноэ3 нафар3 та
4.Пара таэквондо3 нафар3 та
5.Пара ўқ отиш1 нафар1 та
6.Пара дзюдо12 нафар12 та
7.Пара академик эшкак эшиш2 нафар2 та
8.Пара пауэрлифтинг3 нафар3 та
 Жами48 нафар55 та

Изоҳ:  – Шохсанамхон Тошпўлатова пара сузиш бўйича 3 та (1+ 2 та)  йўлланма қўлга киритган (50 м. эркин, 100 м. баттерфляй, 200 м. комплекс усул);

– Ислам Асланов пара сузиш бўйича 2 та (1+1 та) йўлланма қўлга киритган (50 м. эркин, 100 м. баттерфляй);

– Фирдавсбек Мусабеков пара сузиш бўйича  2 та (1+1 та)  йўлланма қўлга киритган (100 м. брасс, 200 м. комплекс);

– Музаффар Турсунхўжаев пара сузиш бўйича  2 та (1+1 та)  йўлланма қўлга киритган (50 м. эркин, 100 м. баттерфляй);

– Сабина Суханова пара енгил атлетика бўйича 2 та (1+1 та) йўлланма қўлга киритган (100 метрга югуриш, узунликка сакраш);

– Нурхон Қурбонова пара енгил атлетика бўйича 2 та (1+1 та) йўлланма қўлга киритган (ядро улоқтириш, найза отиш);


Агар ёдингизда бўлса Рио-де Жанейрода спортчиларимиз 5 та спорт тури– пара сузиш, пара дзюдо, пара енгил атлетика, пара пауэрлифтинг ва пара ўқ отиш бўйича беллашувларда иштирок этган бўлса, Токио-2020 да ушбу спорт турлари сони яна 3 тага ошди. Ўзбекистон тарихида илк бор пара каноэ, пара таэквондо ҳамда пара академик эшкак эшиш спорт турлари бўйича йўлланмалар қўлга киритилди.

Токио-2020 Паралимпия ўйинларига қадар пара атлетларимиз ёзги Паралимпия ўйинларида қуйидаги спорт турларида иштирок этган:

Т/рПаралимпия ўйинлариСпорт турлари
1.Пекин-2008пара енгил атлетика, пара сузиш
2.Лондон-2012пара енгил атлетика, пара сузиш, пара дзюдо, пара пауэлифтинг
3.Рио-2016пара енгил атлетика, пара сузиш, пара дзюдо, пара пауэлифтинг, пара ўқ отиш
4.Токио-2020 пара енгил атлетика, пара сузиш, пара дзюдо, пара пауэлифтинг, пара ўқ отиш, пара таэквондо, пара каноэ, пара академик эшкак эшиш


Кунчиқар юртда бўлиб ўтадиган 4 йилликнинг энг муҳим спорт анжуманида ҳамюртларимиз ўз натижаларини ҳар томонлама яхшилаб, Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллик шодиёнасига муносиб совға билан қайтишларига умид қиламиз. Қуйида Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимиз рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин:


Пара енгил атлетика

1.Хусниддин Норбеков (диск отиш)

2.Бобуржон Омонов (ядро улоқтириш)

3.Бекжон Чеваров (узунликка сакраш)

4.Темурбек Гиязов (найза отиш)

5.Муҳаммад Рехсимов (ядро улоқтириш)

6.Дониёр Салиев (узунликга сакраш)

7.Элбек Султонов (ядро отиш)

8.Иззат Турғунов (узунликга сакраш)

9.Сабина Суханова (100 м. югуриш)

10.Сабина Суханова (200 м. югуриш)

11.Нозимахон Қаюмова (найза отиш)

12.Дилафрузхон Ахмадхонова (ядро улоқтириш)

13.Моҳигул Хамдамова (диск отиш)

14.Нурхон Қурбонова (ядро улоқтириш)

15.Нурхон Қурбонова (найза отиш)

16.Асила Мирзаёрова (узунликка сакраш)

17.София Бурханова (ядро улоқтириш)

18.Ёқутхон Холбекова (узунликка сакраш)

19.Ёрқин Одилов (найза улоқтириш)


Пара сузиш

1.Ислам Асланов (50 м эркин)

2.Ислам Асланов (100 м баттерфляй)

3.Дмитрий Хорлин (50 м эркин)

4.Фирдавсбек Мусабеков (100 м брасс)

5.Фирдавсбек Мусабеков (200 м комплекс)

6.Музаффар Турсунхўжаев (50 м эркин)

7.Музаффар Турсунхўжаев (100 м баттерфляй)

8.Шохсанамхон Тошпўлатова (50 м эркин)

9.Шохсанамхон Тошпўлатова (100 м баттерфляй)

10.Шохсанамхон Тошпўлатова (200 м комплекс)

11.Нигорахон Мирзохидова (100 м батерфляй)

12.Муслима Одилова (50 м эркин)


Пара дзюдо

1.Шерзод Намозов (-60 кг)

2.Учқун Қуронбоев (-66 кг)

3.Феруз Сайидов (-73 кг)

4.Довурхон Кароматов (-81 кг)

5.Шухрат Бобоев (-90 кг)

6.Шариф Халилов (-100 кг)

7.Ширин Шарипов (+100 кг)

8.Лобар Хуррамова (-48кг)

9.Севинч Салаева (-52 кг)

10.Парвина Самандарова (-58 кг)

11.Нафиса Шерипбоева (-63 кг)

12.Васила Алибоева (-70 кг)


Пара каноэ

1.Азизбек Абдулҳабибов (200 м)

2.Ҳайитмурод Шерқўзиев (200 м)

3.Шаҳноза Мирзаева (200 м)


Пара таэквондо

1.Зухриддин Тоҳиров (- 61 кг)

2.Зиёдахон Исақова (- 49 кг)

3.Гулжаной Наимова (+ 58 кг)


Пара пауэрлифтинг

1.Рўза Қўзиева (-61 кг)

2.Фарҳод Умрзоқов (-88 кг)

3.Нуриддин Давлатов (-107 кг)


Пара академик эшкак эшиш

1.Феруза Бўрибоева (2000 м)

2.Отабек Қўчқоров (2000 м)


Пара ўқ отиш

1.Сервер Ибрагимов (50 м пистолет)

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябрига қадар бўлиб ўтади. Баҳсларни Uzreport TV телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг