UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0

16 фев 17:24
Янгиликлар

Волейбол

Ўзбекистонлик қизлар соҳил волейболи бўйича мусобақада иштирок этишади

Теглар :  Волейбол
Шу йил 18-20 февраль кунлари Шри-Ланканинг Негомбо шаҳрида соҳил волейболи бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, унда юртимиз волейболчилари ҳам иштирок этади. Таъкидлаш керак, бу мусобақа Ўзбекистон волейбол федерацияси учун жорий йилдаги илк халқаро турнир ҳисобланади.

Кеча ҳамюртларимиз Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Хусан Насруллаев бошчилигида БАА орқали Шри-Ланкага учиб кетишди. Терма жамоамиз таркибидан икки нафардан эркак ва аёл спортчи ўрин олишган.

Мамлакатимиз спорт делегацияси 16 февраль куни Шри-Ланкага етиб боришади. Соҳил волейболи бўйича Марказий Осиё чемпионатида 5та давлатдан қирққа яқин жамоа иштирок этиш истагини билдирган.

Шунингдек, мусобақа доирасида соҳил волейболи бўйича семинар-тренинг ҳам ўтказилади. Унда икки нафар вакилимиз – Нодира Султонбоева ҳамда Санжар Ахтамов ҳам қатнашади ва улар машғулот якунида тренерлик фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин.




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг