UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

06 авг 11:55
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистонлик яна бир тажрибали дзюдочи Париж Олимпиадасидан сўнг профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Аввалроқ, ўзининг учинчи Олимпиадасида иштирок этган Гулноза Матниязова фаолиятига якун ясагани ҳақида хабар берган эдик.

Куни кеча яна бир тажрибали спортчимиз Шарофиддин Болтабоев ҳам Париждаги мусобақа у учун сўнггиси бўлганини маълум қилди.

"Алҳамдулиллаҳ, Париж Олимпиадасини ҳам тугатдим. Ҳозирда жуда ҳам оғир кунларни, стрессни бошимдан ўтказяпман, сабаби 25 йиллик  меҳнатларим ва орзуларимдан воз кечяпман! 4 ёшимдан шу спортни бошлаганман. Ҳар бир ишимда  фақат шу спорт билан бўлганман, бир кун ҳам ташлаб кетмаганман. 11 йил узлуксиз терма жамоада юртим учун татамига чиқдим. Ҳеч қачон юртимни ор номусини сотмадим! Мен учун тўғриси жуда ҳам оғир қарорни қабул қилдим. Шу тўғри танлов деб ўйлайман ва мени қароримни ҳурмат билан, тўғри тушунасизлар деган умиддаман. Мен ўз спорт фаолиятимни якунладим, ҳаммаси учун сизларга катта раҳмат. Сизларни бир хафа қилдим, бир хурсанд қилдим, рози бўласизлар. Олимпиада медалини олиб келаман деб ҳаракат қилдим, лекин тақдиримга ёзилмаган экан. Аллоҳ энг яхшисини билгувчи. Мен 29 ёшга тўлдим. Ўзимга мос иш насиб қилишига ишонаман. Соғ саломат бўлинглар", деб ёзди Болтабоев.

Шарофиддин Болтабоев бир қанча "Катта дубулға" ва Гран-при туркумидаги мусобақаларнинг ғолиб ва совриндори, уч карра Осиё чемпионати совриндори ҳисобланади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг