UZ

Сўнгги янгиликлар

18:37Абдураимова финал остонасида уч сетлик қийин учрашув ўтказди 0 18:16Жермелл Чарло ҳам Исроил Мадримов билан жанг қилмоқчи 0 17:55Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби тасдиқланди. Ҳамюртимиз АҚШда рингга чиқади 0 17:34"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи 0 17:13Каролин Гарсия Руанда бош соврин учун даъвогар 0 17:08Нокаутлар куни! Octagon 57 турнирида октагонга чиққан 6 жангчимизнинг 5 нафарида биринчи раунднинг ўзида ғалаба! 0 16:52Расман. UFC 302 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:33Бугун уч нафар ўзбекистонлик боксчи Россияда рингга чиқади (Барча маълумотлар) 0 16:31“Сурхон Арена”да ёш гандболчилар беллашди + ФОТО 0 16:10Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда 0 15:49Исроил Мадримов илк бор Теренс Кроуфорд билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди + ФОТО 1 15:28Иккинчи ракеткани мағлуб этган Фомин финалга йўл олди 0 15:07Бугун Саидёқуб Қаҳрамонов ва яна икки ҳамюртимиз Дубайда жанг қилади (Барча маълумотлар) 0 14:46Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор? 0 14:25Арина Соболенко 1/4 финалда тўхтатилди 0

03 сен 15:13
Янгиликлар

Енгил атлетика

ЎзДЖТСУ 65 ёшда! Кўзгуда – енгил атлетика назарияси ва услубияти кафедраси

“Спорт қироличаси” номини олган спортнинг енгил атлетика тури энг оммалашган спорт турларидан саналади.

#UzDJTSU2020  #UzDJTSU_65_YOSHDA

Бугун мазкур спорт тури билан минглаб инсонлар мунтазам шуғулланиб келишади. Ҳатто мусобақаларда, ёзги олимпия ўйинларида ҳам энг кўп иштирокчилар айнан енгил атлетикада кузатилади. 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Кўпкураш факультети негизидаги Енгил атлетика назарияси ва услубияти кафедраси ҳам мамлакатимизга енгил атлетика, биатлон, триатлон бўйича юқори салоҳиятли мутахассис-кадрларни тайёрлаб беришда, истеъдодли атлетларни катта спорт сари йўналтиришда энг етакчи кафедралардан ҳисобланади. Кафедрада бугун талабалар енгил атлетика, биатлон ва триатлон спорт турлари бўйича таҳсил олишади. Айтиш жоиз, Енгил атлетика назарияси ва услубияти кафедраси тасарруфидаги биатлон ҳамда триатлон спорт турлари жорий йилда ташкил этилган. 

Келинг, дастлаб кафедранинг тарихига, ўтмишига назар соламиз. Енгил атлетика кафедраси университет ташкил этилган йилдаёқ (1955 йил) фаолияти йўлга қўйилган. Профессор-ўқитувчилардан Л. Лебедянская, Н. Баришев, А. Винк, В. Никуленков, Л. Малихина, Ю. Пузанов, В. Афанасевлар эса енгил атлетика бўйича талабаларнинг биринчи устозлари бўлишган. Кафедрани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Николай Биков биринчи мудир сифатида бошқарган. Н. Биков 100 ва 400 м масофаларга югуришда Ўзбекистон чемпиони ва рекордчиси Геннадий Сенкинга устозлик қилган. Г. Сенкин кўп бор марказий Осиё спартакиадаларида ғолибликни қўлга киритган. Ўзбекистон рекордини бир неча марта янгилаган, мамлакат бўйича 10 та энг яхши қисқа масофаларга югурувчилар сафидан жой олган. 

Кейинчалик кафедрани турли йилларда Ўзбекистон Республикасида биринчи бўлиб енгил атлетика соҳасида педагогика фанлари номзоди дисертациясини ҳимоя қилган, енгил атлетика кафедраси мудири Лебедянская Людмила Александровна, педагогика фанлари номзоди Хамрақул Рафиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, педагогика фанлари номзоди, доцент Геннадий Арзуманов, енгил атлетика бўйича халқаро тоифадаги ҳакам Людмила Александрова, биология фанлари номзоди, профессор Андрис Эгон Робертович, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, педагогика фанлари номзоди, профессор Клара Шокиржанова, педагогика фанлари номзоди, профессор Р. Қудратов, катта ўқитувчи Т. Расулова, п.ф.н., доцент Л. Смуригина, педагогика фанлари номзоди Рашид Маткаримов, п.ф.н. Н.Тўхтабоев, п.ф.н., доцент М. Олимовлар бошқаришган. 2020 йилдан кафедрага Иқрор Розиқович Солиев  мудирлик вазифасини вақтинча бажарувчи  сифатида раҳбарлик қилмоқда.

Кафедра ташкил этилган илк йиллари мураббийларларнинг самарали меҳнатлари эвазига янги ёш иқтидорли енгил атлетикачи талабалардан Е. Мачула, О. Левоненко, Г. Некрашевич, Г. Подлазов, Э. Андрис, Е. Скорин, Г. Кутянин, Г. Скалозубова (Бикова), В. Чекмарев, И. Климов, С. Арзуманова (Москалева), Меркин, В. Некрасовский, Б. Кочетков, А. Киселев, В. Тяпугин, Р. Бабич, А. Юсупова, Н. Скориков, Н. Кандело (Тяпугина), А. Нормурадов, О. Рўзиметов, В. Ессилар Ўзбекистон терма жамоаси сафидан ўрин олиб, собиқ иттифоқ чемпионатлари, халқаро мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари бўлишган. 

1970-1980 йилларда ҳам талабаларнинг халқаро мусобақалардаги иштироки муваффақиятли бўлган. Москва шаҳрида 1973 йилда бўлиб ўтган Бутуниттифоқ ёшлар спорт ўйинларида Ўзбекистоннинг енгил атлетикачилар терма жамоаси 8-ўринни қўлга киритишган. 1974 йилда талаба Анатолий Димов узоқ масофага югуриш бўйича республиканинг бир неча бор чемпиони ва рекордчисига айланади. Ҳаттоки у 17-18 ёшдаги ёшлар ўртасида 1500 метрни 3:46,6 ва 5000 метрни 13:58,4 натижа кўрсатиб, собиқ иттифоқ бўйича иккита рекордни ўрнатади. 

1977 йилда АҚШда бўлиб ўтган халқаро мусобақада талабалардан Михаил Растригин 400 м. га ғовлар оша югуришда 53.03 сония натижа кўрсатиб, 3-ўринни эгаллаган. Александр Харлов эса 110 м масофага ғовлар оша югуришда 14,3 сония натижа кўрсатиб 3-ўринни эгаллаган. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.

1980 йилга келиб республикамизда олий тоифадаги енгил атлетикачиларни тарбиялашда мураббийлардан Ю. Пузанов, Г. Арзуманов, Р. Сайфулин, Р. Фазляакбаров, Г. Талалаев, Ю. Парфенов, Ю. Скляр, Л. Ямкис, Н. Афанасенко, Г. Кутянин, Н. Скориков, А. Винк, С. Карвасецкая, Ю. Колесниковлар ҳиссаси катта бўлди.

 1980 йили Москвада бўлиб ўтган олимпия ўйинларида Ўзбекистон ўзининг уч вакили, яъни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти битирувчилари – Александр Харлов 400 м.га ғовлар оша югуришда, Анатолий Димов 3000 метрга тўсиқлар оша югуришда собиқ иттифоқ рекордини ўрнатган, Татьяна Бирюлина (найза улоқтириш бўйича) 6-ўринни эгаллаган. Олимпиада арафасида ЎзДЖТСУ енгил атлетика кафедраси ўқитувчиси Татьяна Бирюлина жахонда биринчи бўлиб найзани 70 метрли масофадан оширган ҳолда 70 метр 08 сантиметрга улоқтириб, жаҳон рекордини ўрнатди. 

Кафедра тасарруфида фаолият кўрсатаётган устоз-мураббийлар, профессор-ўқитувчиларнинг меҳнатларини таҳсинга сазовор дейиш мумкин. Боиси, мамлакатимизда енгил атлетика бўйича олтмиш беш йилдирки, мутахассис-кадрлар тайёрланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу даргоҳда таълим олган кўпчилик атлетлар нафақат Осиё ва жаҳон чемпионатларида, балки Осиё ўйинлари, паралимпия ўйинлари, ёзги Олимпиадаларда иштирок этишган. 

Жумладан, Татяна Бирюлина, Александр Харлов, Анатолий Димов, Марина Шмонина, Сергей Усов, Олег Веретельников, Сергей Войнов, Евгений Петин, Сергей Кот, Светлана Мункова, Владимир Парфенов, Роман Полторацкий, Юрий Аристов, Любов Перепелова, Виктор Устинов, Замира Амирова, Елена Квятковская, Гўзал Хуббиева, Елена Дроздова, Ирина Воробева, Олег Журавлев, Лилия Дусметова, Павел Андреев, Леонид Андреев, Рифат Ортиқов, Анастасия Журавлева, Ринат Тарзуманов, Бобур Шокиржонов, Екатерина Варонина, Анастасия Свечникова, София Бурханова, Сергей Дементев, Олег Норматов, Дониёр Солиев, Дониёр Аҳмедов, Маъруф Муродуллаев, Фарух Мирзакулов, Нозима Қаюмова, Ригина Адашбаева, Андрей Петров, Ислом Сибагатулинлар ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишган.

Кафедрада 2013-2018 йиллар давомида ихтисослик бўйича профессор-ўқитувчилар томонидан 6 та дарслик, 5 та ўқув қўлланма, 50 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланди. Шу билан бирга 50 дан ортиқ илмий мақолалар маҳаллий ва хорижий журналларда нашрдан чиқарилди. Доцент М. Олимов бошчилигида 20 нафардан ортиқ магистрлар тайёрланиб, долзарб мавзуларда диссертация ишларини ҳимоя қилишди, 10 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, 50 нафардан зиёд спорт усталари тайёрланди. Кафедра профессор-ўқитувчиларидан 10 нафари эса мустақил тадқиқотчи сифатида бугунги кунда илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Доцентлардан М. Олимов, Л. Смуригина, Н. Тўхтабоевлар ҳозирда докторлик диссертацияси бўйича иш олиб боришаётган бўлишса, катта ўқитувчилардан Т, Расулова, И. Ғанибоев, К. Рузамухаммедов, И. Солиев ва А. Баратовлар фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун илмий-тадқиқот ишларига эътибор қаратган.

 Мамнуният билан таъкидлаш керак, енгил атлетика спорт тури бўйича битирувчилардан Геннадий Арзуманов, Клара Шокиржонова, Сардор Абдухолиқов каби 27 нафари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббийлар, 8 нафар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчилардир. Бундан ташқари кафедра битирувчиларидан 25 нафари енгил атлетика мутахассислиги бўйича номзодлик дессиртациясини ҳимоя қилишган.  Андрис Эгон Робертович, Хамроқул Рафиев, Ропижон Қудратов, Клара Шокиржановалардан иборат профессор унвонига эга бўлган устозларни университетда барча бирдек фахрланишади. 

Кафедра мудири в.в.б. Иқроржон Солиев бошчилигида ҳамкорлик алоқаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Халқаро ҳамкорлик доирасида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Николай Озолин номидаги Енгил атлетика назарияси ва услубияти кафедраси, Поволжск давлат жисмоний тарбия, спорт ва туризм академиясининг Енгил атлетика кафедраси (Россия), Чубаксар давлат педагогика университетининг Жисмоний тарбия назарияси ва асослари кафедраси (Россия), Львов давлат жисмоний тарбия университети Енгил атлетика кафедраси (Россия) билан мустаҳкам алоқалар йўлга қўйилган. Маҳаллий ҳамкорликда эса Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, енгил атлетика бўйича РОСММ, Чирчиқ шаҳар БЎСМ, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши (биатлон), Ўзбекистон триатлон федерациясилари билан доимий ҳамкорлик ўрнатилган. 

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан кафедрани ривожлантиришнинг истиқболли устувор режалари ҳамма йўналишлар кесимида ишлаб чиқилган. Ўқув, ўқув-услубий йўналишда, илмий ишлар ва инновация йўналишда, халқаро ҳамкорлик ишларини кенгайтириш йўналишида, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш йўналишдаги қатор ишларни амалга ошириш кафедранинг яқин келажакдаги устувор вазифаларидан ҳисобланади. 

Дарҳақиқат, мамлакатимиз спорт равнақи учун енгил атлетика, биатлон ва триатлон бўйича кадрлар тайёрланаётган ушбу кафедрада бугун Иқроржон Солиев раҳбарлигида 1 та профессор, 3 та доцент, 5 та катта ўқитувчи, 13 та ўқитувчи, ўриндошлик асосида 4 та катта ўқитувчи, 1 та ўқитувчилар талабаларга таълим-тарбия беришмоқда. Меҳрибон ва жонкуяр устозларнинг муштарак мақсадалари – талабаларнинг танлаган мутахассисликлари бўйича билимли кадрлар бўлиши, Осиё ва жаҳон чемпионатларида, ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси бўлмиш Олимпиада ўйинларида, Осиё ўйинларида ғолибликни тантана қилиб, Ватанимиз обрўсини янаям юксалтиришни кўришдан иборат. Зеро, бунинг учун университетда шарт-шароитлар ҳар қачонгидан-да аъло! 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 июн 18:18:09
Sardorbek Turgʻunboyev
Iltimos biladiganlar yordam beringlar
   
16 июн 18:16:11
Sardorbek Turgʻunboyev
Ish joyi yoki tel raqami bormi biz juda eski tanishlar edik xozir topa olmayapman
   
16 июн 18:15:22
Sardorbek Turgʻunboyev
Klara Toshkenboyevnani qanday topsam boʻladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг