UZ

Сўнгги янгиликлар

09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0

09 мар 11:14
Янгиликлар

Бошқалар

ЎзДЖТСУда аёллар спартакиадаси ўтказилди + ФОТО

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида аёл профессор-ўқитувчилар, илмий ходим ва изланувчилар, ишчи-хизматчилар ўртасида “Дўстлик” шиори остида спартакиада бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” муносабати билан ҳамда 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида аёл профессор-ўқитувчилар, илмий ходим ва изланувчилар, ишчи-хизматчилар ўртасида “Дўстлик” шиори остида спартакиада ташкил этилди.

Мусобақа низомига мувофиқ, беллашувлар спортнинг енгил атлетика, волейбол, стритбол, бадминтон ва стол тенниси турлари бўйича ташкил этилди. Юқори савияда ҳамда байрамона руҳда ўтган беллашувларнинг якуний натижалари қуйидагича кўриниш олди.   

Енгил атлетика. 60 метрга югуриш

1. Нигина Ниязова (Қишки ва мураккаб техник спорт турлари факультети Мураккаб-техник спорт турлари назарияси ва услубияти кафедраси катта ўқитувчиси) 

2. Сарвиноз Нурмаматова (Қишки ва мураккаб техник спорт турлари факультети Мураккаб-техник спорт турлари назарияси ва услубияти кафедраси катта ўқитувчиси)

3. Назокат Қурбонова (Спорт ўйинлари факультети Бадминтон, теннис назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси).  

400 метрга эстафетали югуриш

1. Муҳаббат Қодирова, Алёна Туньян, Гулзар Абатова, Газокат Қурбонова (Спорт ўйинлари факультети жамоаси)

2. Мария Моисеева, Наргиза Қурбонова, Хуснора Эгамбердиева, Нодира Умарова (Футбол факультети жамоаси)

3. Лола Давлатова, Лайло Собирова, Чарос Бердиева, Дилафруз Ёқубова (Паралимпия факультети жамоаси)  

Волейбол

1. Спорт ўйинлари факультети 

2. Спортни бошқариш ва туризм факультети

3. Паралимпия факультети ва Кўпкураш спорт турлари факультети 

Стиртбол

1. Спорт ўйинлари факультети

2. Футбол факультети

3. Паралимпия факультети

Бадминтон 

1. Мария Моисеева (Футбол факультети Футбол назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси) 

2. Лайло Собирова (Паралимпия факультети Адаптив жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ўқитувчиси)

3. Оятхон Ёқубова Спорт ўйинлари факультети Волейбол, баскетбол назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси)  

Стол тенниси

1. Эльмира Маргунова (Спортни бошқариш ва туризм факультети Гимнастика назарияси услубияти кафедраси катта ўқитувчиси)

2. Шахноза Саидова (Спорт ўйинлари факультети  Бадминтон, теннис назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси) 

3. Зулфияхон Абдулхаева (Спорт ўйинлари факультети Волейбол, баскетбол назарияси ва услубияти кафедраси ўқитувчиси) 

Умумжамоа ҳисобида эса  Спорт ўйинлари факультети жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритган бўлишса, иккинчи ўринни Футбол факультети жамоаси эгаллади. Учинчи ўрин Паралимпия факультети жамоасига насиб этди.  

- Университетимизда нафақат талабаларни, балки аёл профессор-ўқитувчилар, илмий ва ишчи-ходимларни ҳам бу каби беллашувларга кенг жалб қилиш, уларнинг спортга бўлган ҳавас ва интилишини янада кучайишига, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда бўш вақтларини тўғри ва мазмунли ташкил этишга хизмат қилади, - дейди Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Спорт клуби раиси ўринбосари Юнус Арипов.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг