UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

04 фев 08:27
Янгиликлар

Бошқалар

ЎзМАДА федерация ва ассоциацияларимизни хушёрликка чақиради

Токио Олимпиадасига ҳам оз вақт қолмоқда.

Бу фурсат ичида спортчиларимизни жисмоний ва функционал томондан Олимпия ўйинларига тайёрлаш баробарида уларни допинг қоидаларининг бузилиш ҳолатидан сақлаш ҳам талаб этилади. Мазкур йўналиш бўйича МОҚда барча спорт федерация ва ассоциациялари учун йирик семинар ташкил қилинди. Унда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон Миллий анти-допинг агентлиги (ЎзМАДА) директори Нодир Турсунов, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Абдушукур Садиков, шунингдек, федерация ва ассоциациялар мутасаддилари, терма жамоаларимизнинг шифокор ва мураббийлари ҳам қатнашишди.

Семинар давомида ЎзМАДА ҳамда РСТИАМнинг тажрибали мутахассислари спортчилар истеъмол қиладиган қўшимча биологик озуқалар, спортчиларнинг шахсий маълумотлари назорат қилинадиган ADAMS тизимига аҳамият қаратиш каби масалалар бўйича тақдимотлар ўтказилди. Мутахассислар ўрганишлар бўйича WADA ва ҳеч бир мамлакатдаги анти-допинг агентлиги бундай қўшимча биологик озуқалардан фойдаланишни тавсия этмаслиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Ўз навбатида Шерзод Ташматов мазкур семинар қанчалик аҳамият касб этиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Барчамиз шу пайтгача қўшимча биологик озуқалардан фойдаланиш тавсия этилмаслигини билар эдик ва бугун бунга яна бир карра амин бўлдик. Уларнинг таркиби допингдан ҳоли эканлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Шу боис федерация ва ассоциацияларимиздан МОҚга бундай воситаларни сотиб олиш учун овора бўлиб буюртма жўнатмасликларини сўраб қоламиз. Агар бунга Қўмитамиз расмий розилик бергудек бўлса, нафақат спортчи, балки ўша спорт турида мамлакат жамоаси ҳам мусобақалардан четлаштирилиши мумкин”, – деди Шерзод Ташматов.

 

Семинар давомида Нодир Турсунов 2020 йил давомида қайси терма жамоаларимизда допинг қоидалари бузилгани ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди. Шунингдек, дзюдо бўйича терма жамоамизнинг асосий спортчиларидан бирида ADAMS тизимидаги қоидабузарлик содир этилгани, агар бу ҳол яна 2 бор такрорлангудек бўлса, ўша дзюдочи Токио Олимпиадаси ва яна бир неча йил мусобақалардан четлатилиши мумкинлиги таъкидланди. Ўз навбатида, бу ҳол бошқа жамоаларимизга ҳам огоҳлик қўнғироғи бўлиши лозимлиги алоҳида айтиб ўтилди.

Шунингдек, мураббий ва шифокорларимиз мутахассисларга тақдимотлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг