UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0

01 май 13:43
Янгиликлар

Дзюдо

"Pantera Sport" номига муносиб бўлишга интилмоқда

Мамлакатимизда фаолият юритаётган дзюдо тўгараклари ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

Бугун биз пойтахтимиздаги "Пантера Спорт" ("Pantera Sport") клуби ҳақида ҳикоя қиламиз. Ушбу дзюдо тўгарагига 2013 йилда Комил Тожиев томонидан асос солинган. Клуб тарбияланувчилари ўтган давр мобайнида юртимиз ҳамда хорижда ўтган мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишга муваффақ бўлган. Биз айни мавзуда клуби мураббийи Бобур Ризаевдан интервью олдик.   

- Бобур, суҳбатимиз аввалида "Пантера Спорт" клубининг ташкил этилиши ҳақида маълумот берсангиз. 

- Клубимиз 2013 йилда Комил ака Тожиев томонидан ташкил этилган. Ҳозирда улар клуб директори ҳисобланадилар. Асосан маҳаллий ёшларни дзюдо спорт турига қизиқтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш асосий мақсадимиз бўлган. Эндиликда оммавийликдан натижа учун ҳаракат қиляпмиз.  

- Клуб очилганига етти йил бўлибди. Ўтган вақт давомида қандай натижаларга эришдинглар?

- Устозимиз Комил Тожиев ва катта мураббийимиз Шуҳрат Абдурасулов унгача ҳам дзюдода ишлашган. Улар Марказий Ҳарбий Спорт Клубида Осиё чемпиони ва совриндорлари, Республика миқёсидаги мусобақалар ғолиб ҳамда совриндорларини етиштириб чиқаришган. Бу борада катта тажрибалари бор. Кейин биргаликда "Пантера Спорт" клубига асос солишди. Мен эса 2015 йилдан то шу кунгача ушбу клубда мураббий сифатида фаолият юритиб келяпман. 

- Ўзингизнинг спортчилик фаолиятингиз қандай бўлган? Шогирдларингизнинг натижалари кўнгилдагидекми?

 - Ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлганман. Россия, Қозоғистон, Индонезия давлатларида бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда шохсупага кўтарилганман. 2017 йилда спортчилик фаолиятим якунланган. Ўша йили Индонезиянинг Бали оролида ўтган Bali Open халқаро турнирида шогирдларим қаторида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритган эдим. Ўша турнирда болалар ўртасида шогирдларимдан -36 кг вазн тоифасида Юсуфжонов Усмонжон ҳам чемпион бўлган. Шунингдек, 2018 ва 2019 йилларда Индонезиянинг Пенанг ва Жакарта шаҳраларида ўтказилган халқаро мусобақаларда 7 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медалларини қўлга киритдик. Шу йил февраль ойида Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган халқаро мусобақада 3 та бронза медалига эга бўлдик. Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтган Jangarach-Вiy Оpen турнирида эса шогирдимиз Ҳусанбоев Абдуллоҳ чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Бундан ташқари, клубимиз аъзолари ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасидаги Республика турнирларида ғолиб ва совриндор бўлиб келишяпти. 

- Бугунги кунда неча нафар бола шуғулланяпти?

- Клубимизда 100 нафардан зиёд болалар дзюдо сир-асрорларини ўрганишяпти. Улар орасида қизларимиз ҳам бор. Яқин кунларда шаҳримизнинг бошқа туманларида ҳам клубимиз филиалларини очиш режалаштирилган. Фурсатдан фойдаланиб, нафақат дзюдо, балки бошқа спорт турларига ҳам эътибор қаратаётган, шароитлар яратиб бераётган давлатимизга, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва дзюдо федерацияси раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг