UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

11 апр 14:01
Янгиликлар

Паралимпия. Испаниялик баскетболчиларнинг сири фош бўлгани ҳақида

Теглар :  Паралимпия
2000 йил Сиднейда бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида ақли заиф спортчилар ўртасидаги баскетбол мусобақасининг финал учрашувида Испания терма жамоаси Россияни мағлуб этиб олтин медалга сазовор бўлди.

Аммо, орадан маълум вақт ўтгач, олтин медаль соҳибларидан бири ҳисобланган журналист Карлос Рибагорда Сиднейда зафар қучганлардан фақатгина 2 таси чиндан ногирон экани, қолганлари эса, жумладан унинг ўзи ҳам ўзларини худди ногиронлардек тутишганини айтган. Шундан сўнг, Халқаро Паралимпия қўмитаси испанлардан олтин медалларни олиб қўйган ва Россия терма жамоасини ғолиб деб эълон қилган. Кейинчалик эса ақли заиф спортчилар ўртасидаги мусобақалар Паралимпия ўйинлари дастуридан буткул чиқариб юборилди.

Фақатгина 2012 йилда Лондонда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларига келиб ақли заиф спортчилар иштирок этувчи айрим спорт турларига руҳсат этилди. Халқаро Паралимпия қўмитаси эса юқоридаги каби эҳтимолий фирибгарлик устидан назоратни янада кучайтирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг