UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0

03 фев 15:30
Янгиликлар

Бошқалар

Паралимпия: Париж сари йўл

Теглар :  Паралимпия
Бу иштирокчиларнинг аксарияти мамлакатимиз чекка худуларидан келган ва улар ўз имкониятлари қандай намоён этишни ҳам билмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 май куни имзолаган “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил   5 ноябрь куни имзолаган “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан навбатдаги “Париж сари йўл” лойиҳасининг дастлабки  босқичи  амалга оширилди. Лойиҳанинг аҳамиятли жиҳати шундаки, у ҳар бир иштирокчида келажакга умид кўзи билан қарашни,мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш учун етарли шароит борлигини намоён этди. 

Илк босқичда нанизм касаллигига чалинган инсонлар орасида паралимпия спортига қизиқиши бўлган 150 нафарга яқин юртдошларимиз Тошкент шаҳрига ташриф буюришди ва улар  дастлаб махсус тиббий текширувдан ўтказилди. 

Сўнгра иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда пара пауэрлифтинг, пара енгил атлетика ва пара сузиш спорт турларида ўзларини синаб кўришди. Мураббийлар айнан мана шу кўрик давомида ҳар бир иштирокчининг имконияти қайси паралимпия спорт турига мос тушиши бўйича хулосага келиб, уларни ушбу спорт тури бўйича мунтазам машғулотларга жалб этади.

Қувонарлиси иштирокчилар орасидан айримлари хатто Осиёда рекорд кўрсаткични қайд этган спортчилар билан тенглаша олиши мумкин эканликларини ўзлари ҳам билмаган. 

Юртдошларимиз ўз ҳаётида  янги саҳифа очилаётганлигини ушбу тадбир орқали  ҳис этдилар ва юртбошимиз ғамхўрликларидан улар ҳам четда қолмаганликларини дилдан туйдилар.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси бу каби саралаш тадбирларини келгусида ҳам давом эттиришни режалаштирган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг