UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0

06 июл 13:11
Янгиликлар

Паратаэквондо бўйича терма жамоа аъзоларига антидопинг қоидабузарлик турлари тушунтирилди

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги Париж-2024 олимпия ва паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларининг ҳар томонлама тайёрлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида жойларда ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.

Кеча паратаэквондо спорт тури бўйича терма жамоа аъзоларига Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари томонидан «Антидопинг қоидабузарлик турлари» мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Семинар давомида Л.Умедова спортчи, мураббийларга спортда тақиқланган модда, унинг метаболити ёки маркерининг спортчидан олинган синамада мавжудлиги, спортчи томонидан таъқиқланган услубни қўллаш ва қўллашга уриниш, допинг-тест топширишдан бош тортиш, қаршилик кўрсатиш, ташриф буюрмаслик, спортчи томонидан АДАМС тизимида маълумот тақдим этиш тартибини бузиш, спортчи ҳамда унинг персонали томонидан допинг-назоратининг барча босқичида сохталаштириш ёки сохталаштиришга уриниш тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбир давомида спортчилар, мураббий ва спорт шифокорларига мавзу бўйича слайдлар ёрдамида қизиқарли маълумотлар берилди ҳамда иштирокчилар допинг назорат қоидалари, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (ВАДА) томонидан таъқиқланган моддалар тўғрисида ҳам маълумотларга эга бўлишди.

Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, ушбу терма жамоа аъзоларига йил бошидан бери иккинчи маротаба комплекс тарзда ўқув-семинарлар ўтказилиши. Бу эса, албатта спортчиларимизни ҳалол спортга ундаш, ҳар-хил ёд ғоялардан асрашга хизмат қилади.

Унутманг, допингга қарши кураш ҳар бир инсоннинг асосий вазифаси бўлиши лозим!

Миллий антидопинг агентлиги Ахборот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг