UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

17 июн 07:38
Янгиликлар

Париж-2024

Париж-2024 ареналари: Францияда катталиги жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи “Велодром” стадиони

Бугун Сизлар билан футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг чорак финалдаги ўйинига мезбонлик қилиши мумкин бўлган яна бир стадион ҳақида гаплашамиз.

Танишинг, Марсель шаҳридаги “Велодром” стадиони.

Мажмуа 1937 йил барпо этилган. Бугунги кунгача бир неча бор реконструкция қилиниб, 2014 йил ҳозирги қиёфасига келган. Стадион тарихда 1938 ва 1998 йилги жаҳон чемпионатлари, Евро-1984 ва Евро-2016 ўйинлари, 2007 ва 2023 йилги регби бўйича жаҳон чемпионатлари ва бошқа кўплаб мусобақаларни қабул қилган. 

Францияда катталиги жиҳатдан иккинчи ўринда турадиган стадион бугунги кунда 67 мингдан ортиқ мухлисни сиғдира олади. Ушбу объект ҳам ўз тарихида жаҳон эстрадасининг кўплаб юлдузларининг концертига мезбонлик қилган. Арена “Олимпик Марсель” футбол клубининг уй ўйингоҳи ҳисобланади.

Тезюрар поездда Париж-Марсель йўналишида манзилга 3 соату 10 дақиқада етиб олиш мумкин. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида стадион 10 та ўйинга мезбонлик қилади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган тақдирда чорак финал ўйинини айнан мана шу аренада “D” гуруҳининг иккинчи ўрин эгасига қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг