UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0 07:01Фомин Грециядаги "Челленжер"ни илк босқичдаёқ тарк этди 0 20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0

15 июн 08:18
Янгиликлар

Париж-2024

Париж-2024 ареналари: Мавжли тўлқинлари билан машҳур Теахупоо

Теглар :  Париж-2024
Камарларни тақиб олинг.

Ҳозир биз Париж шаҳридан 16 300 км узоқликда жойлашган Франция Полинезиясининг Таити оролига йўл оламиз. Бу ерда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг сёрфинг баҳслари ўтказилади.

Манзилни янада аниқроқ айтадиган бўлсак, оролдаги Теахупоо маскани дунёнинг энг кучли сёрфинг усталарини ўз бағрида жамлайди. Ушбу ҳудуд сёрфинг беллашувлари учун энг яхши жой деб топилган. Боиси унда доимий мавжланиб турадиган тўлқинлар манзарага янаям кўрк бағишлаб туради. Шу боис ҳам жаҳондаги энг катта сёрфинг мусобақаларидан бири ушбу оролда ўтади. Доимий тўлқинларнинг баландлиги 2-3 метрни ташкил этади. Баъзан эса 7 метргача кўтарилади. Бу ҳақиқий адреналин ишқибозлари учун айни муддао. Фақат юртимиздаги мухлислар учун ушбу спорт туридаги баҳсларни томоша қилиш озроқ ноқулайлик туғдириши мумкин. Боиси ҳудуднинг вақт минтақаси Тошкентдан нақд 15 соат орқада.

Теахупоо Таити оролининг жануби-ғарбий қисмида Париждан 16 300, Франция Полинезияси пойтахти Папеэтедан 75 км узоқликда жойлашган. Бу ерда 27-31 июль кунлари сёрфинг дастуридаги 2 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг