UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

19 июл 12:28
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Париж-2024 лицензиатлари: Олимпиадада медаль кутаётганимиз Разамбек Жамалов

Эркин кураш спортида Олимпиада лицензиялари алоҳида спортчига эмас, терма жамоа ҳисобига берилади.

Бекзод Абдураҳмонов апрель ойида Қирғизистонда ўтган лицензион турнир орқали Ўзбекистон делегацияси ҳисобига Париж-2024 йўлланмасини тақдим этган эди. Мураббийлар штабининг қарорига кўра, бугунги кунда атлетларнинг спорт формаси ва сўнгги турнирларда қайд этган натижасини инобатга олган ҳолда Разамбек Жамалов Париж гиламларида курашадиган бўлди.

Жамалов Разамбек Саламбекович 1998 йил 1 июнь куни Россия Федерациясининг Хасавюрт шаҳрида туғилган. Мураббийи Олим Ҳикматов. 2024 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Курашчимиз июнь ойида Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтган рейтинг турнирида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди. Разамбек мусобақа давомида Париж-2024 лицензиати венесуэлалик Энтони Монтеро, шунингдек, грузиялик Гиорги Элкабидзе, эронлик Али Аббос ва финалда венгриялик Мурад Курамагомедов каби таниқли полвонларни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Жамалов қитъавий лицензион турнир орқали Ўзбекистон терма жамоаси учун қўлга киритилган йўлланма эвазига Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида -74 кг вазн тоифасида курашади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг