UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

15 июл 09:37
Янгиликлар

Енгил атлетика, Париж-2024

Париж-2024 лицензиатлари: Ўзбек енгил атлетикасининг келажаги Шарифа Давронова

Ёш ва умидли спортчимиз Шарифа Давронова 17 ёшида Олимпия ўйинларида дебют қилади.

Икки йил аввал U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида рақибаларини улкан фарқ билан ортда қолдирганча катта саҳнага чиққан самарқандлик спортчимиз Парижда ҳам барчани ҳайратга солишига ишонамиз.

Давронова Шарифа Жамшеровна 2006 йил 27 сентябрь куни Самарқанд вилоятида туғилган. 2019 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Музаффар Каримов. Шарифа 2019 йил ўсмирлар, 2020 йил катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатида уч ҳатлаб сакраш дастурида ғалаба қозонган. Шундан сўнг кўплаб халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб келяпти. 

Икки йилдирки, ёшлар ўртасидаги қитъа биринчиликларида ғолибликни ҳеч кимга бермаяпти. 2022 йил Колумбияда ўтган U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида, Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида, 2023 йил Қозоғистонда ташкил этилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида, Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида олтин медалларга сазовор бўлган. Кўрсатган натижалари эвазига “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган.

Давронова Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси (World athletics) томонидан эълон қилинган рейтинг якунига кўра, уч ҳатлаб сакраш дастурида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг