UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

14 июл 12:43
Янгиликлар

Енгил атлетика, Париж-2024

Париж-2024 лицензиатлари: Ўзбекистонлик биринчи “Бриллиант лига” ғолиби Сафина Садуллаева

Сафина Садуллаева ўзбек енгил атлетикасининг бугунги кундаги ёрқин намоёндаларидан бири бўлиб турибди.

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида олтинчи натижани қайд этган юртдошимиз Париж-2024 да янада баланд марраларни кўзлаган.

Садуллаева Сафина Эркиновна 1998 йил 4 март куни Сирдарё вилоятида дунёга келган. 2015 йилдан енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади. Мураббийи Алим Аҳмеджанов. Ҳамюртимизнинг халқаро майдондаги илк муваффақияти 2015 йилга тўғри келиб, унда Сафина Қатар мезбонлик қилган ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионатида ғалаба қозонган. 

2017 йил Туркманистонда Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кумуш, Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинлари ва Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида олтин медалларга эга чиқди. Шахсий рекорди – 1.97 метр. 2022 йил Польшада “Бриллиант лига”да олтин медални қўлга киритиб, мазкур нуфуздаги турнирда ғалаба қозонган илк ўзбекистонлик атлетга айланган. Кўрсатган натижалари эвазига “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Садуллаева Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси (World athletics) томонидан эълон қилинган рейтинг якунига кўра, баландликка сакраш дастурида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг