UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

29 апр 07:54
Янгиликлар

Велоспорт, Париж-2024

Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этадиган иккинчи велоспортчимиз номи ҳам маълум!

МОҚ матбуот хизмати томонидан Париж-2024 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган яна бир велоспортчи номи эълон қилинди.

Бу - Янина Кускова!

Кускова Янина Васильевна 2001 йил 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2019 йилдан буён Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Лейсан Хайзиева. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига терма жамоа бош мураббийи Глеб Гройсман қўл остида тайёргарлик кўрмоқда. Кускова фаолияти давомида шоссе ҳамда трек йўналишларидаги Осиё чемпионатларида 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалларига эгалик қилган. Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида 3 та кумуш медални қўлга киритган.

Велошоссе бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳон рейтинги орқали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига шоссе дастурида 3 та йўлланмага эга бўлган. Терма жамоа мураббийлар штабининг қарорига кўра, Кускова гуруҳ пойгаси дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг