UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

03 окт 08:30
Янгиликлар

Спорт курашлари

Париж Олимпиадасидан сўнг фаолиятини якунлаган Рустам Ассакалов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юзага келди.

Эндиликда терма жамоага собиқ курашчимиз Рустам Ассакалов бош мураббий бўлади. Олдинроқ, мураббийлар штабига яна бир собиқ курашчи, Рио Олимпиадаси совриндори Элмурат Тасмурадов ҳам жалб этилган эди. Шу пайтгача терма жамоага Равшан Рўзиқулов бош мураббий бўлиб келганди. 

Маълумот учун, Рустам Ассакалов Ўзбекистон терма жамоси сафида жаҳон чемпионатининг икки карра совриндори (Лас-Вегас-2015 кумуш, Нур-Султон-2019 бронза) бўлган. Осиё ўйинларида уч маротаба ғолиб ва совриндорга айланган. 

Шунингдек, уч карра Осиё чемпиони ва тўрт карра совриндори бўлган. Боку-2017 ва Коня-2021 Ислом бирдамлик ўйинларида бронза ва олтин медалларини қўлга киритган эди. У Париж Олимпиадасидаги иштирокидан сўнг профессионал спортчилик фаолиятини якунлаганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг