UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

29 май 19:39
Янгиликлар

Оғир атлетика

Пауэрлифтинг бўйича "Tаshkent Power" халқаро турнири ўтказилди

Ўзбекистон пауэрлифтинг федерацияси қайта ташкил этилганлигига ҳали кўп вақт бўлмади.

Шундай бўлса-да, федерация ташаббуси билан мамлакатимизда мунтаззам мусобақалар, миллий чемпионат ва халқаро турнирлар ўтказиш анъанага айланган. Куни кеча ана шундай мусобақалардан бири пойтахтимиздаги "Анҳор Локомотив" паркида бўлиб ўтди.

"Tаshkent Power" номини олган мазкур турнирда нафақат юртимизнинг иқтидорли спортчилари, балки Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Россия, Тожикистон ва Украинадан келган 30 нафарга яқин пауэрлифтингчилар ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. 

Мусобақа Низомига кўра, "ётган холда штангани кўтариш" йўналишида -74, -93 ва +93 кг вазн тоифаларида беллашувлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон пауэрлифтинг федерацияси раиси Ислом Исломовнинг маълум қилишича, мазкур турнирни ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Қизғин беллашувлар якунида ғолиблар номи ҳам аниқланди. Унга кўра, 74 кг вазн тоифасида 165 кг натижа билан ҳамюртимиз Кемран Ширинов ғолибликликни қўлга киритди. Қирғизистонлик Баҳром Собиров иккинчи, Украина вакили Антон Яцевюк учинчи ўринни банд этди.

Шунингдек, ўзбекистонлик Рустам Ҳамдамовга 93 кг вазн тоифасида тенг келадиган рақиб топилмади. У 202,5 кг натижа қайд этди ва ўз вазнида чемпионликни қўлга киритди. Кумуш медаль қозоғистонлик Сергей Юдченкога насиб этган бўлса, ҳамюртимиз Заур Матиев бронза медали билан тақдирланди.

+93 кг вазн тоифасидаги беллашувлар анчайин ҳаяжонли кечди. Якунда 225 кг натижа билан яна бир юртдошимиз Владимир Алимжанов олтин медал соҳибига айланди. Совринли ўринлар қирғизистонлик Авазбек Халиков ва Хуршид Собировларга насиб этди.

Мусобақа якунида ғолиблар қимматбаҳо совринлар ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг