UZ

Сўнгги янгиликлар

11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0

18 май 09:07
Янгиликлар

Таэквондо

Павел Хан: “Бокуда энг камида Мексикадаги натижани қайтарамиз”

Айни кунларда таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

Мазкур йиғин 29 май – 6 июнь кунлари Озарбайжонда ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг асосий босқичи ҳисобланади. Эътиборингизга терма жамоа бош мураббийи Павел Хан билан якунига етиб бораётган машғулотлар, дунё биринчилигидан кутилаётган натижалар ҳақидаги қисқа суҳбатни ҳавола қиламиз:

– Жаҳон чемпионатига тайёргарликда нега айнан Туркия йиғини танланди?
– Биз бу жойга йил аввалида ҳам келган эдик. Дунё биринчилигига тайёргарликда яна бу базани танлашимизга унинг қулай нуқтада жойлашгани сабаб бўлди. Спорт зали Антальянинг тоғли ҳудудларида, шаҳардан узоқроқ масканда бўлиб, барча керакли шароитларга эга. Шу боис, спортчилар бўш вақтларида узоққа кетиб қола олмайди, ортиқча нарсага чалғишмайди. Қолаверса, табиати ва ҳавоси ёқимли. Унинг денгиз сатҳидан баландлиги ҳам биз учун жуда қулай.

– Йиғин режа асосида кетмоқдами? Ҳозир нималарга аҳамият бериляпти?
– Йиғин аввалида умумий-жисмоний тайёргарликка, атлетларнинг кўпроқ куч йиғиб олишига эътибор қаратган эдик. Ҳозирги босқичда техник ва тактик ҳаракатлар устида ишлаяпмиз. Ҳар бир спортчи билан алоҳида тартибда камчиликлари бўйича шуғулланяпмиз. Термадаги бошқа мураббийлар билан бўлажак мусобақаларда дуч келиши мумкин бўлган рақибларини ҳам ўрганяпмиз.

– Бу йилги жаҳон чемпионатида Мексикадаги натижани такрорлай оламизми?
– Мексикадаги дунё биринчилиги биз учун тарихда қолди. Бу йил ундаги кўрсаткичларни қайтариш олдимиздаги энг минимал вазифа. Лекин уни янада яхшилаш учун, кўпроқ олтин медалларга эга чиқиш учун жамоамиз билан бор кучимизни ишга соламиз. Бунинг учун бизга давлатимиз томонидан барча шароитлар яратилмоқда. Керакли ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиляпти.

– Жаҳон чемпионати учун терма жамоа таркиби аниқми?
– Ҳа, аниқ. Фақат уни мухлислар ва ОАВ учун яна бир неча кун ичида эълон қиламиз. Ундан ҳозирги кунда ўз вазн тоифаларида биринчи рақамли бўлиб турган спортчилар жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг