UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 09:24Михаил Мудрик "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтди 0 08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 08:34Нурсултон Рўзибоев рейтингида ҳам ўзгариш кузатилди 0 08:03Валентина Шевченко сафдан чиқди, у камарини ҳимоя қила олмайди 0 07:32"Динамо" "Андижон" футболчисини 250 минг долларга сотиб олди 0 07:01Рамазон Темировнинг вазн рейтингида иккита ўзгариш кузатилди. "Кутилмаган" меҳмон бор! 0 19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0

11 фев 10:07
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Пекин-2022. Супергигантда ғолиб ва совриндорлар маълум

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида 24-Қишки олимпия ўйинларининг еттинчи кунги баҳслари давом этмоқда.

Бироз аввал аёллар ўртасидаги тоғ чанғисининг супергигант йўналишида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Швейцариялик Лара Гут-Бехрами энг яхши натижа билан Олимпиада чемпионига айланди. 

Гут-Бехрами белгиланган масофани босиб ўтиш учун 1 дақиқаю 13,51 сония вақт сарфлади. Австриялик Мирьям Пухнер (ғолибага +0,22 сония ютқазди) кумуш медални қўлга киритган бўлса, яна бир Швейцария терма жамоаси аъзоси Мишель Гизен (+0,30) бронза медалига эга чиқди.

Россия терма жамоасининг супергигант мусобақасида иштирок этган ягона вакиласи Юлия Плешкова чемпионга 1,75 сония ютқазиб, 18-ўрин билан кифояланди. "Яньцин Алпин Скиинг" стадионида ўтган супергигант баҳсларида жами 44 спортчи иштирок этди. Улардан икки нафари финишга етиб кела олмади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг