UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0 08:34Рейтингнинг Топ-3`талигидаги жангчи UFC`дан ҳайдалди 0 08:03Жаҳонгир Нажмиддинов ҳам Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 07:32Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк куни 12 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 07:01Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди 0 19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0

21 ноя 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

PFL лигаси расман Bellator промоушенини сотиб олди

Теглар :  PFLBellatorMMA
Саудия Арабистони сармоядорлари томонидан молиялаштириладиган PFL лигаси Bellator ташкилотини сотиб олди.

Бу ҳақда Financial Times нашрига берган интервьюсида PFL асосчиси Донн Дэвис хабар берди. Дэвиснинг сўзларига қараганда, Bellator промоушенининг шу пайтгача эгаси бўлиб келган Paramount Global компанияси ҳам ташкилотда кичик улушга эга бўлиб қолади. Bellator жангчилари бир вақтнинг ўзида PFL октагонида, ўз ўрнида PFL аралаш яккакураш усталари Bellator`да жанг қилишлари мумкин бўлади. 

Бундан ташқари, 2024 йилда PFL ва Bellator ҳамкорликда турнир ўтказади. Унда икки промоушен чемпионлари ўзаро октагонда тўқнаш келади. PFL раҳбарлари UFC промоушенини индустрияда якка ҳокимлик мақомидан олиб ташлаш истагида эканликларини яширишмаяти. 

"Бизнинг бу юришимиз ММА ландшафтини тўлалигича ўзгартиради. ММА оламидаги иккита иккинчи рақамлилар бирлашди. Бу катта куч. PFL ва Bellator қўшма ростеридаги 30 фоиз жангчилар Fight Matrix версияси бўйича жаҳоннинг Топ-25 жангчилари қаторига киради", - деди Дэвис.

Bellator MMA расмийлари ҳам ушбу савдонинг расман амалга ошганини тасдиқлашди. 

"Биз PFL оиласи билан бирлашдик", - дейилади ташкилотнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

Шанба оқшомида Bellator MMA лигаси Чикагода Bellator 301 турнирини ўтказди. Айни пайтда ташкилотнинг расмий тақвимида режалаштирилган ҳеч қандай турнир йўқ. PFL лигаси эса 24 ноябрь куни мавсумнинг финал турнирини ўтказади. Унда 2023 йилги мавсум чемпионлари аниқланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг