UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0

29 мар 16:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пимблетт Жаред Гордон билан реванш жангини ўтказиш ниятида

Пэдди Пимблетт Жаред Гордонга қарши иккинчи жангда октагонга чиқмоқчи.

Енгил вазн тоифасида британиялик UFC жангчиси Пэдди Пимблетт америкалик Жаред Гордонга қарши реванш жангини ўтказиш истаги борлигини маълум қилди.

"Одамлар Гордоннинг яхши жанг қилганини айтмоқда. Лекин у буни жароҳат олганим туфайлигина амалга ошира олди. Энди у ўзини хафа қиздек тутиб, ҳар бир интервьюсида ғалаба қозонгани ҳақида гапиряпти. Йил сўнггида унинг юзига мушт туширмоқчиман. Умид қиламанки, у Бобби Гринни мағлуб этади, шунда мен унинг таъзирини беришим мумкин бўлади. Мен ўша пайтда оғир аҳволда эдим, лекин у шу ҳолатда ҳам мени мағлуб эта олмади. Ҳатто жароҳат олган ҳолатимда ҳам", - деди Пимблетт.

Пимблеттнинг Жаред Гордонга қарши жанги 2022 йил декабрь ойида UFC 282 турнири доирасида бўлиб ўтган эди. Мазкур жанг тўлиқ давом этиб, Пэдди Пимблетт фойдасига якунланган эди.

Маълумот учун, Жаред 22 апрель куни UFC Fight Night 222 турнирида Бобби Грин билан тўқнаш келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг