UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус 0 18:39Бадиий гимнастикачиларимизнинг кейинги манзили Италия бўлади 0 18:18Муҳим янгилик: Таэквондо бўйича Жаҳон рейтинги тўлиқ янгиланди 0 17:45Осиё чемпионати. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият 0 17:11Эрон футбол федерацияси скриншот орқали АҚШ устидан кулди 0 16:30ММА бўйича дунёдаги энг кучли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Ким биринчи? 0 15:58Австралиялик "нокаутчи" Теремоана Жуниорнинг кейинги жанги аниқ бўлди 0 15:25ИНТЕРВЬЮ. Жонлантириш бўлимида бир ўлиб тирилган замонамиз Шум боласи Элбек Ибрагимов 0 14:57"Нима учун Трампдан ФИФАдан натижани бекор қилишни сўрамайсизлар?" 0 14:11Энтони Жошуа ҳар қандай рақибни йўқ қилмоқчи 0 13:40АҚШ Ўзбекистондаги шахмат Олимпиадасига қандай таркиб билан келиши аниқ бўлди 0 13:14WBO Дмитрий Бивол учун мажбурий даъвогарни белгилади 0 12:46Португалиянинг ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганида Роналдуни айблашди 0 12:23"Конор Макгрегорнинг энг кучли талқинига қарши жангга тайёргарлик кўряпман" - Холлоуэй 0 11:59Расман! Мурат Гассиевнинг рақиби эълон қилинди 0

03 авг 11:38
Янгиликлар

Футбол

Пляж футболи. Ўзбекистон жаҳон рейтингида 56-ўринда

Пляж футболи бўйича терма жамоаларнинг июль ойи якунларига кўра янги рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни дамда рейтингнинг 56-поғонасида бормоқда. Ўзбекистон июнь ойи якунларига кўра ҳам айнан мана шу поғонадан жой олган эди. Ҳозирги вақтда пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 131 очко мавжуд.

Осиё қитъаси терма жамоалари орасида Ўзбекистон ҳозирда 9-ўринни эгаллаб турибди. ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингида 1320 очко тўплаган Эрон терма жамоаси етакчилик қилмоқда.

ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингининг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олган:

1 (7) Эрон – 1320

2 (10). БАА – 900

3 (14). Япония – 752

4 (16). Уммон – 610

5 (29). Ливан – 390

6 (41). Хитой – 242

7 (51). Таиланд – 154

8 (54). Баҳрайн – 141

9 (56). Ўзбекистон – 131

10 (57). Вьетнам – 126

Жаҳон рейтингини 3249 очко тўплаган Португалия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Иккинчи поғона Россия (3211) терма жамоасига тегишли бўлса, учинчи ўрин Бразилия (2095) термасига тегишли.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг