UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

13 июн 05:40
Янгиликлар

Спорт курашлари, Токио-2020

Poland Open. Олимпиада лицензиантлари шоҳсупада. Жалгасбай чемпион, Мўминжон ва Елмуратда бронза!

Польша пойтахти Варшава шаҳрида спорт курашлари бўйича анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Poland Open рейтинг турнирида дунёнинг кўзга кўринган, аксари Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши вакиллари иштирок этяпти. Улар орасида юртимиз шарафини юнон-рум курашчиларимиз ҳимоя қилишмоқда. 

Қувонарлиси, юнон-рум кураши мусобақасининг биринчи куни терма жамоамиз аъзолари 1 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритишди. Уларнинг уччаласи Токио Олимпиадаси лицензианти экани диққатга сазовор. 82 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Жалгасбай Бердимуратов барча рақибларини енгиб, Poland Open чемпионига айланди. Қорақалпоғистонлик курашчимиз нимчорак финалда польшалик Иван Нилипюк (11-3), чорак финалда эстониялик Ранет Калжола (2-0), ярим финалда швециялик Алекс Кессидисни (5-1) ҳисобида мағлубиятга учратди. Олтин медаль учун кечган беллашувда эса украиналик Ярослав Филчаковдан устун келди. 

67 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган икки курашчимиз Маҳмуд Бахшиллоев ва Елмурат Тасмурадов бронза медали учун кечган баҳсда ўзаро тўқнаш келишди. Тажриба бобида устунроқ бўлган Рио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, беш карра Осиё чемпиони, Токио Олимпиадаси лицензианти ҳисобланган Тасмурадов ўзбек дербисида ғалаба қозониб, бронза медалини қўлга киритди. Терма жамоамизга иккинчи бронза медалини 130 кг вазн тоифасидаги полвонимиз Мўминжон Абдуллаев тақдим этди. Токио Олимпиадаси лицензианти бронза учун кечган беллашувда чилилик Ясмани Акоста Фернандесни мағлубиятга учратди.        

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг