UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

21 мар 13:41
Янгиликлар

Кураш

Полвонларимиз Ҳиндистонда халқаро "Дўстлик Кубоги"да иштирок этади

Теглар :  Белбоғли кураш
21-24 март кунлари Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида ёшлар фестивали бўлиб ўтади.

Мазкур фестивал доирасида Ўзбекистон, Россия ва Ҳиндистон давлати ўртасида белбоғли кураш бўйича халқаро "Дўстлик" деб номланган турнир ҳам ўтказилади. 

Ушбу халқаро мусобақада иштирок этиш учун терма жамоамиз кеча тунда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигида Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти ёрдамчиси Бекзод Болтабаев, терма жамоа бош мураббий Ойбек Муллабоев, халқаро тоифадаги ҳакамлар Элмурод Абдуллаев, Жамшидбек Эгамов ва полвонларизмиздан иборат 20 кишилик делегация Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Ҳиндистон давлати томон йўл олишди. 

Ушбу халқаро турнир доирасида Ўзбекистонинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Ҳиндистоннинг бир қатор вазирлик ва идораларининг юқори лавозимдаги масъуллари, парламент аъзолари билан Осиё белбоғли кураш конфедрацияси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ўртасида ҳамкорликка оид учрашувлар ташкил этилади. 

Шунингдек, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ва Ҳиндистон белбоғли кураш федерацияси ўртасида икки томонлама белбоғли курашни янада ривожлантиришга оид  меморандум имзоланиши ҳам режалаштирилган.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг