UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0

10 апр 17:42
Янгиликлар

Кураш

Попда ёш белбоғли курашчилар мамлакат чемпионлиги учун беллашишмоқда + ФОТО

Наманган вилоятининг Поп туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Мазкур Ўзбекистон чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 400 нафарга яқин спортчи-ўқувчилар белгиланган вазн тоифаларида ғолиблик учун куч синашишмоқда.  

Мусобақа регламинтига кўра, дастлаб чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Байрамона безатилган спорт залида ўтган очилиш маросимида сўз олган Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар юртимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга қаратилаётган юксак эътибор хусусида алоҳида тўхталиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилашди.

Шундан сўнг беллашувларга старт берилди. Белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдихалил Маликов бошчилигидаги мусобақа ташкилотчилари беллашувларни қизғин ва кўтаринки руҳда ўтишини таъминлаётган бўлишса, ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев раҳбарлигида бир гуруҳ тажрибали ҳакамлар ҳар бир вазн тоифасида полвонларнинг чиқишларини баҳолаб боришмоқда. 

Попдаги чемпионат 12 апрелга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг