UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0

29 ноя 16:29
Янгиликлар

Футбол

Португалия – Уругвай ўйинида майдонга югуриб чиққан мухлис LGBT'га алоқадор эмас

Куни кеча Жахон чемпионатининг иккинчи тур баҳслари якунланди.

"H" гуруҳида Португалия – Уругвай терма жамоаси ўртасида бўлиб ўтган учрашувнинг иккинчи таймида кизиқ воқеа рўй берди.

Ўйиннинг иккинчи таймида майдонга мухлис югуриб чиқди.



Сайтимизда аввалроқ берилган хабарга кўра, майдонга чиққан мухлис италиялик Марио Ферри бўлган. Унинг майдонга югуриб чиқиши нима мақсадда содир этилгани номаълум.



Марио майдонга сиёсий лозунглар билан, аниқроғи, Марио "Respect for Iranian woman" ва "Save Ukraine" сўзлари туширилган футболкада майдонга югуриб чиқди ва бутун дунё эътиборини ўзига тортди. Феррининг футболкасидаги ёзувлар эронлик аёлларга эркинлик бериш ва Украинада тинчлик ўрнатишга чақиради, устига устак Марионинг чап қўлида Украина гербининг татуировкаси ҳам бор эди.

"Ферри майдонга қўлида "камалак" ранглари туширилган байроқ билан майдонга тушди ва кўпчиллик уни LGBT ҳамжамияти байроғи деб уйламоқда, лекин аслида эса у "Тинчлик байроғи", бундай байроқни Италия кўчаларида кўп учратиш мумкин ва бу байроқнинг LGBT'га ҳеч қандай алоқаси йўқ. Байроқни италиялик гуманист Альдо Капитини яратган ва биринчи марта 1961 йил 24 сентябрь куни Перужи ва Ассизи шаҳарларида бўлиб ўтган биринчи тинчлик маршида ишлатилган ва шундан сўнг бу байроқ "Тинчлик байроғи" бўлиб келмоқда ва у дунёнинг тинчлик рамзи ҳисобланади. 

"Тинчлик байроғи"нинг LGBT рамзидан фарқи шундаки, "Тинчлик байроғи"да камалакнинг 7 та ранги ва ўртасида "PACE" ёзуви туширилган, LGBT байроғида эса 6 та ранг", – дея хабар бермоқда россиялик мустақил журналист Илья Варламов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг