UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

28 фев 17:57
Янгиликлар

Тадбирлар

Пойтахтда ўтган хайрия марафонидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  МарафонSave Aral
“Save Aral”нинг Тошкент шаҳар босқичи қарийб 4 минг нафар югуриш ихлосмандларини қамраб олди.

Тошкентда “Save Aral” хайрия акциясининг жорий йилги учинчи оммавий югуриши бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ кўмагида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилди.

Шуни таъкидлаш керак, “Save Aral” – “Оролни қутқарамиз” шиори остида ўтказилаётган оммавий хайрия пойгаси ХХ асрнинг глобал экологик офатларидан бири бўлмиш Орол денгизи қуришига жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш, барқарор ва хавфсиз экологик муҳитни яратиш учун Оролбўйи ҳудудини тиклаш чора-тадбирларини фаоллаштириш ҳамда аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этиб келинмоқда.

Ёши ва жинсидан қатъий назар, саломатлигида жиддий муаммолари бўлмаган барча юртдошларимиз “Save Aral – 2022” пойгасида қатнашишлари мумкин. Шунинг учунми, Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Save Aral” оммавий хайрия тадбирининг учинчи югуришида ҳар қачонгидан кўп, қарийб 4 минг нафар аҳоли вакиллари қамраб олинди. Улар 3 минг метр масофани босиб ўтишди.

Ушбу оммавий югуриш тадбирларида илк маротаба матонатли ва жасоратли йигит-қизлар – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг спортчи ёшлари ҳам (жами 56 нафар) ўз имкониятларини синаб кўришди. Ҳар галгидек Республика Олимпия захиралари коллежи спортчи-ўқувчилари ҳам тадбирда фаол қатнашди, улар 350 нафарни ташкил этишди.

Қуйида “Save Aral” оммавий хайрия тадбирининг Тошкент шаҳар босқичида шоҳсупага кўтарилган спортчилар билан танишинг:

“Save Aral-2022”, Тошкент шаҳар босқичи

Эркаклар ўртасида:

1. Шоҳрух Давлатов – 8:20.9;

2. Отабек Тошқувватов – 8:33.1;

3. Евгений Фадеев – 8:38.3.

Аёллар ўртасида:

1. Алина Хакимова – 10:27.3;

2. Латофат Абдумаликова – 10:40.4;

3. Анастасия Силченкова – 10:51.5.

Паралимпиячилар ўртасида

Эркаклар:

1. Маъруф Муродуллаев,

2. Санъат Норматов,

3. Дониёр Аҳмедов.

Аёллар:

1. Ёқутхон Холбекова,

2. Розия Эргашева,

3. Асила Мирзаёрова.

“Энг кичик ёшли иштирокчи” – Элбек Тоштемиров (6 ёш),

“Энг кекса иштирокчи” – Любовь Мусина (1944 йилда туғилган).

Тадбир якунида барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал, диплом ва қимматбаҳо эсталик совғалари, қайсики соғлом турмуш тарзига хизмат қилувчи восита – велосипедлар билан тақдирланишди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг