UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

16 июн 13:18
Янгиликлар

Таэквондо

Пойтахтимизда таэквондо (ITF) бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Теглар :  Таэквондо
15-16 июнь кунлари пойтахтимизда таэквондо (ITF) бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда мамлакат таэквондо ITF Миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 1100 нафар спортчилар иштирок этмоқда.

15 июнь куни пойтахтимиздаги “Саҳоват спорт сервис” мажмуасида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов Муҳтарам Президентимиз томонидан жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлар экан, ёшларимиз ўртасида таэквондо билан шуғулланувчилар сонини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди ва мусобақани расман очиб берди.

Шундан сўнг сўзга чиққан Ўзбекистон таэквондо (ITF) миллий ассоциацияси президенти Лазиз Хасанов эришилган натижаларга тўхталар экан бугунги кунга келиб юртимизда таэквондонинг ушбу йўналиши билан шуғулланувчилар сони 40 минг нафардан ошгани, жорий йилнинг апрель ойида ўтказилган Осиё чемпионатида вакилларимиз 14 та олтин медални қўлга киритишганини айтиб ўтди ҳамда ушбу чемпионат ҳам келгусидаги нуфузли мусобақаларга спортчиларни саралаб олиш мақсадида ташкил этилганлиги маълум қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг