UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

03 июн 14:17
Янгиликлар

Велоспорт

Пойтахтимизда “Халқаро велосипед куни”га бағишлаб веломарафон ўтказилди

Теглар :  Велоспорт
3 июнь “Халқаро велосипед куни” куни муносабати билан бугун пойтахтимизда велоспорт бўйича марафон ўтказилди.

“Ҳумо арена” спорт мажмуасининг ёнидан старт олган веломарафон пойтахтимизнинг “Бешёғоч”, “Фурқат”, “Ислом Каримов”, “Шароф Рашидов” ва “Афросиёб” кўчалари бўйлаб жами 5 километр масофада ташкил қилинди. 

Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, аввало, аҳоли ўртасида спортнинг ушбу турини янада оммалаштириш, шаҳримиз аҳолисининг дам олиш кунини мазмунли ўтказишга хисса қўшиш ва уларни жисмоний ҳаракатга жалб қилишдан иборатдир. Ушбу веломарафонда 300 дан ортиқ ҳаваскорлар иштирок этди.

Веломарафон старт олишидан аввал сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Норбоева ушбу спорт турининг юртимиздаги ривожи хусусида тўхталиб ўтди.

“Бугун бизнинг спортимиз учун байрам. Барчамиз “Халқаро велосипед куни”ни Ўзбекистонда нишонлаш учун жам бўлдик. Юртимизда ушбу спортга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Жорий йилнинг апрель ойида Тошкент велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Мазкур мусобақада қатнашган терма жамоамиз вакиллари кўплаб медалларни қўлга киритишди. Барчангизга соғлик-саломатлик тилаган ҳолда марафон иштирокчиларига омад тилайман”, – деди Танзила Норбоева.


Мусобақа якунида велоспорт кунида ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда қўшган хиссаси учун барча иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг